Спорт      Бош саҳифа

СПОРТИМИЗ РАҚАМЛАРДА

Спорт — баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим ва кучли омили. У орқали инсонда саломатлик, баркамоллик, қатъият, мардлик, миллий ғурур каби фазилатлар шаклланади.

СПОРТИМИЗ РАҚАМЛАРДА

Шу маънода фарзандларимизни бундай сифатлар асосида камол топтириш, уларнинг ўз ақл-заковати ва салоҳиятини тўла намоён этиши, бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиши йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун «Ўзбекистон» деганда дунё аҳлининг кўз олдида нафақат иқтисодиёти йилдан-йилга ўсиб, аҳолисининг турмуш даражаси ошиб бораётган, балки спорт соҳасида ҳам улкан марраларни забт этаётган мамлакат гавдаланади. Тинчлик элчиси ҳисобланмиш спортда шу пайтга қадар қайд этган айрим кўрсаткичларимизни санаб ўтишни жоиз топдик.

2005 йилда юртимизда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг 30 фоизи, жумладан, қишлоқ жойларда 29 фоизи спорт билан шуғулланган. 2015 йилда эса бу рақамлар тегишли равишда 57,2 ва 56 фоизни ташкил этди.

* * *

2015 йилда Ўзбекистон спортчилари жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро турнирларда 860 дан ортиқ медални қўлга киритишга эришди. Шунинг 311 таси олтин, 274 таси кумуш ва 276 таси бронза медалларидир.

* * *

2015 йилда спорт бўйича мураббий ва ўқитувчилар 2005 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпайган, жумладан, аёл спорт устозлари сони 3,8 баробар ошган.

* * *

Айни шу ёшдаги болалар 2005 йилда 43 турдаги машғулотларга қатнаган бўлса, бугун улар 59 спорт тури билан шуғулланмоқда.

* * *

2000 йилда ҳар 100 минг боланинг 6 мингга яқини ўткир респираторли вирусли инфекцияларга, 576 таси пневмония, 449 таси бронхит, 310 таси сколиоз касаллигига чалинган эди.  Ҳозирга келиб спорт билан шуғулланадиган 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларимиз ўртасида ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланиш 47,3 фоизга, пневмония бўйича 55,6, бронхит бўйича 61,7, сколиоз бўйича 45,5 фоизга камайган.

* * *

Ўзбекистонда бўй кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келадиган 14 ёшли ўғил болаларнинг улуши бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича 97,9 фоизни, Наманган вилояти бўйича 97,6, Қашқадарё вилояти бўйича 97,1, Бухоро вилояти бўйича 96,8 фоизни, мамлакатимиз бўйича 94,2 фоизни ташкил этмоқда.  Яъни, 14 ёшдаги ўғил-қизларимизнинг бўйи кейинги ўн йилда ўртача 2,8 сантиметрга ўсган.

* * *

Қиз болаларни спортга жалб этиш 2005 йилда 24 фоизни, жумладан, қишлоқ жойларда 22 фоизни ташкил этган, холос. Айни пайтда қиз болаларнинг 47 фоизи, қишлоқ жойларда эса 44,7 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланиб келади.

* * *

2015 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан болалар спорти иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш доирасида умумий қиймати 225 миллиард сўмдан ортиқ 35 та намунавий спорт объекти, 12 та сузиш ҳавзаси, 174 та мактаб спорт заллари фойдаланишга топширилди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔196

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11272

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11008

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 196    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11272    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11008    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11417    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11117    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар