Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Браконьерларни тутиш ва жазолаш – ечим эмас!

Биз бугун ноёб ҳайвонларни асраш, сонини кўпайтиришга уриниб, бунинг учун махсус питомниклар ташкил қилаётган бир пайтимизда айрим кишилар уларни қириш билан овора.

Браконьерларни  тутиш ва жазолаш –  ечим эмас!

Ҳа, гап айнан браконьерлар ҳақида кетмоқда. Афсуски кунора уларнинг ноёб жониворларни овлаётгани ва инспекторлар текшируви, рейд тадбирлари давомида қўлга олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мана масалан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида хизмат олиб бораётган ходимлари 2021 йил 12 декабрь куни «Қўнғироткўл» овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида 14 бош кийикни ва 5 та ёввойи қуённи отиб ўлдириб, гўштини бўлаклаётган браконьерларни ушлаш чораларини кўришди. Бироқ инспекторлар яқинлашаётганини кўрган овчилар нафақат «ўлжа», балки кийим-кечак, озиқ-овқат, ёнилғи ва бошқа буюмларини ташлаб, воқеа жойидан қочишган.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видеотасвирга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда қочоқ браконьерларни қўлга олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Қонунбузарлар қўлга олинди ҳам дейлик, кейин нима бўлади? Бундан олдин Устюрт текислигида 11 бош жайронни овлаган браконьерлар 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Бу галги қонунбузар овчиларга ҳам жарима ёки ундан ҳам оғирроқ жазо тайинланиши шубҳасиз. Аммо бу билан нима ўзгаради? Отилган жайронлар тирилиб, ўлган қуёнлар оёққа туриб қоладими? Ёки ноёб ҳайвонларни отиб бўлганидан сўнг браконьерларни рейдларда ушлаб, жазо тайинлаганимиз билан бу ҳайвонлар кўпайиб қоладими? Шу билан уларни ҳимоя қиламизми?

Афсуски, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини ола олмаяпмиз. Ҳамма гап мана шунда. Модомики ҳайвонларни вақтида ҳимоя қила олмасак, унда уларни овчининг ўлжасига айланиши учун кўпайтиряпмизми, ҳайронсан киши. Бундан на ҳайвонларга, на давлатимизга ва на экотизимимизга наф йўқлигини англашимиз лозим. Техника ривожланган, масофавий кузатувлар имкони бўлган бир пайтда нима учун жайронлар отиб бўлинганида хабар топамиз?

Муаммолар ҳам, гапирса гаплар ҳам кўп. Бунинг ечими эса ўзимизда. Назоратни масофавий, тезкор, онлайн амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш ва ҳаммаёққа кузатув камераларини ўрнатиш лозим. Бунинг учун зарур маблағни ажратиш, питомникларда катта харажатлар ва машаққат билан кўпайтирилаётган ҳайвонлар ҳаётини сақлашга ёрдам беради. Ана шундагина улар сони кўпаяди, қилинаётган ҳаракатлар ўзини оқлайди.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔33

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔26

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар