Етти кун      Бош саҳифа

«Маърифат» 90 ёшда

Юртимиздаги етакчи матбуот нашрларидан бири сифатида тан олинган «Маърифат» газетаси миллий журналистикамизнинг ўзига хос маҳорат мактаби бўлиши билан бирга, ўқитувчиларнинг яқин ҳамкорига айланган.

«Маърифат»  90 ёшда

Халқ зиёлилари нашри ҳисобланган «Маърифат» мамлакатимиздаги таълим ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ва соҳа янгилик­ларини кенг жамоатчиликка етказиш, мавжуд ютуқларни юзага чиқариш, муаммоларни таҳлил қилиб, бартараф этишга ҳисса қўшиб келмоқда. Газетада муаллимлар учун керакли методик қўлланмалар, тавсия, дарс ва тадбир ишланмалари, таълим-тарбияга оид амалий таклифлар, таҳлилий, танқидий ва илмий-оммабоп мақолалар, адабий-бадиий асарлар чоп этилади.

Жорий йилда «Маърифат» газетаси чоп этила бошлаганига 90 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан газета таҳририяти ижодкорлари томонидан «Меҳр ва маҳорат мактаби» китоби ўқувчиларга туҳфа этилди.

– Халқ таълими энг оғир ва муаммолари кўп соҳа, лекин буларнинг барчасини енгиб ўтса бўлади. Биз ҳар доим қўлни-қўлга бериб, халқ таълими билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – дейди «Маърифат» – «Учитель Узбекистана» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Нишонов. – Биз ушбу китобни нега айнан «Меҳр ва маҳорат мактаби» деб номладик? Чунки бу нашр таҳририятида кўп йиллар катта устозлар, ўз мактабини яратган ижодкорлар меҳнат қилишган.

«Меҳр ва маҳорат мактаби» китоби тўрт бобдан иборат бўлиб, унинг «Маърифат»ли устозлар» деб номланган биринчи бобига «Маърифат»да фаолият юритган бир қатор журналистларнинг хотиралари, тилаклари жамланган. «Халқ зиёлилари газетаси» деб аталган иккинчи боб узоқ йиллардан бери газета билан ҳамкорлик қилиб келаётган таниқли олимлар ва фаол ўқитувчиларга ажратилган. «Ҳаммамиз «Маърифат»данмиз», «Маърифат» маҳорат мактаби» бобларидан эса таҳририятда фаолият юритган таниқли журналистлар ва газета қошида ташкил этилган маҳорат мактаби тингловчиларининг мақолалари ўрин олган.

«Меҳр ва маҳорат мактаби» китоби ҳар бир оила кутубхонасидан жой оладиган фойдали нашр бўлгани, шубҳасиз.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар