Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Ўчрад»сиз таниш топмоқчиман

Танишинг бўлса хўп яхши-да. Айниқса, иш тушганида, турнақатор навбатлар бўладиган тиббиёт маркази дейсизми, бировнинг қабулига кириш дейсизми, хуллас, ўша ерда соатлаб навбатини кутаётганларнинг йўриғи бошқа, таниши борнинг йўли бошқа. Нега дейсизми?

«Ўчрад»сиз таниш  топмоқчиман

Ана, тунов куни шу сал қаттиқроқ шамол эсдими, дейман, соғлиғимда муаммоча бўпқолди. Ўзи жиддий ҳеч нарса йўқ, шундаям кўнглим тинчисин, деб бир текширувдан ўтгани бордим денг. Вай, вай, вай, шунақа «ўчрад» катта, шунақа одам кўп. Бутун шаҳар касалми, нима бало, деворади кўрган киши. Бирови белини ушлаган, бирови қорнини, бирови деворга суяниб йиқилгудек турибди. Чақалоқдан тортиб қарияларгача, яна тик оёқда, навбат олволганча ўтади-қайтади.

Ҳеҳ навбатни кўрсанг, бир парча қоғозчага ёзилган рақамлар 1, 2, 3... хуллас, живой рақамли «ўчрад». Бир парча қоғоз бўлса ҳам навбат олганига ҳамма ҳурсанд.

Нимага десанг, докторнинг бемор кўриш вақти ва сони чекланган. Бир кунда 25-30 та қабул қила олади, холос.

Қизиқ, бошқаларга «узр, бугун бошқа одам кўрмаймиз, эртага касал бўла қолинг», дейи­шармикан?

Бу ҳам майли, соат тўққизда келиши кутилган шифокор қабулига навбат олиш учун соат еттида боришинг керак. Кечроқ борсанг «ўчрад» қолмайди, тамом, эртани кутасан. Ухламасдан, чой ичмасдан югургилаб келиб, навбатам олдинг, кейин яна икки соат кимдир ўрнимга кириб кетмасин деб докторнинг хонаси эшигини қўриқлайсан. Айниқса, олдироқдан навбат олган бўлсанг, эшик сеники – марказга қоровул лавозимида ходим керакмас. Ўзинг бажарасан. Кутасан, кутасан, қорнинг оч, чанқагансан, заҳартанг ҳам қилади гоҳида. Ультратовуш текширувидан ўтмоқчи бўлсанг, ушлаб туришга мажбурсан. Зўрға соатни тўққиз қилдим деганингда, шифокор бемалол яна ярим соат ўтказиб келади. Уруш-жанжал қилиш йўқ, хўп маданият билан келганига шукр қиласан.

Хуллас, ҳамма ўз навбати келишини кутяпти. Кимлардир саноқли қў­йилган ўриндиқларга «илиниб» қолган, бошқалар бўлса тик оёқда...

У ёқдан бу ёққа юради, киради-чиқади, «нечинчи рақам кирди?» дея гоҳ-гоҳида сўраб қўяди.

Таниши борларнинг ғами йўқ, иши осон битади. Тонгда бемалол уйқусини пишириб, қорнини ҳам тўйдириб, шошилмасдан келаверади. Таниши у учун олд қаторлардан навбат олиб қўйган. Навбат қоғозини секингина чўнтагингга солиб қўяди, қарабсанки – ишинг ҳал. Кутган кутиб ўтираверади, сен эса ишингни осон битирасан-кетасан.

Хуллас, ана энди билдим қанақа жойдан дўст орттиришни, таниш-билиш, ошна-оғайни қилишни. Сизгаям маслаҳатим шунақа, тиббиёт марказларидан дўст топволинг. «Патхот»­ини яхшилаб қилиб, пинжига кирволинг. Керак бўлса, текинга даволатибам беради бунақа танишлар. Бир жойи оғриб қолса, доктор қабулига «бу – ёрдамчи шифокор» деб «срочна» опкириб кетишади. Ташқарида «ўчрад»ини кутиб турган қари-қартанг ҳам, ҳомиладору болалилар ҳам ғидинг-бидинг деёлмайди. Энди фақат шунақа танишлар даврасида юраман!..

Ёзмас муаллиф




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар