Етти кун      Бош саҳифа

Озодлигимиз, ғурур ва ориятимиз тимсоли

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди

Озодлигимиз,  ғурур ва  ориятимиз тимсоли

Ҳар бир халқнинг муқаддас тимсоллари – миллий мустақиллиги, ўзига хос тараққиёт йўлига эгалигини билдирадиган белгилари бўлади. Ўзини ўша халққа мансуб санаган инсон борки, ана шу муқаддас тимсолларни ор-номуси, ҳаётининг муҳим бир бўлаги деб билади, кўз қорачиғидек асраб-­авайлайди. Байроқ – ана шундай муқаддас тимсоллардандир.

Бу йил давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонладик. Шу муносабат билан ўтказилган барча шодиёналар, байрам тантаналарида давлатимиз байроғи юксак ҳилпираб турди.

Ватанимизда байроқ қадим-қадимдан озодлик, ғурур-ифтихор, ор-номус тимсоли бўлиб келган. Боболаримиз ҳамиша Ватанимиз байроғини сарбаланд этиш йўлида курашганлар.

Соҳибқирон Амир Темур салтанатида ҳам жангу жадалларда давлат туғини қўшиндаги энг ишончли баҳодир сипоҳийлар қўриқлаган, ғаним устидан ғалаба қозонишда шижоат ва мардлик кўрсатган амирлару сипоҳийларга махсус туғ ҳадя қилинган. Буларнинг барчаси – байроқ миллий давлатчилик тарихимизда ҳамиша муқаддас ва азиз саналганини билдиради.

1991 йилнинг 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда белгиланганидек, миллий байроғимиз давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекис­тон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган бошқа шахслар байроғимизни ҳурмат қилишлари шарт.

Мана, ўттиз йилдан буён давлат байроғимиз Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, юртимизнинг чет эллардаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналарида, халқаро анжуманларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида, юртимиздаги барча расмий идораларда ҳилпирамоқда.

Спортчиларимиз ва миллий терма жамоаларимиз майдонга тушганда, ғалаба онларида эса байроғимизни боши узра баланд кўтариб, давра айланганда қалбларимизда фахр туйғулари жўш уради.

Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги халқимизнинг узоқ йиллик умуммиллий қарашлар тизимидан келиб чиққан ҳолда танланган ва ўзига хос чуқур фалсафий маъноларга эга.

Байроқдаги мовий ранг – тириклик манбаи бўлган оби ҳаёт ва мусаффо осмонимиз рамзи. Унда халқимизнинг миллий интеллекти, салоҳияти ва маънавий қудрати авлодлар оша яшаб келаётгани ўз инъикосини топган.

Оқ ранг – муқаддас тинчлик тимсоли бўлиб, у халқимизга хос беғуборлик, соф виждон, покиза орзу-хаёллар ва ботиний гўзалликни англатади. Яшил ранг – яшариш ва янгиланиш рамзи бўлиб, элимизнинг навқирон ва баркамол авлодларини, табиатга уйғун ҳаётимиз ва бой табиий ресурсларимизни ифодалайди. Қизил чизиқлар – вужудларимизда жўш ураётган ҳаётий қудрат, истиқлол ва озодлик учун қон тўккан эрксевар ота-боболаримизнинг орзу-армонлари ифодасидир.

Байроқдаги ҳилол – қўлга киритилган мустақиллигимизни, 12 юлдуз эса Ватанимизда яшаётган инсонлар ҳамиша комилликка интилиши ва саодатга элтувчи йўлни танлашини билдиради.

Тарихий қадриятларимиз асосида яратилган, халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ёрқин тимсолларда ифодаланган давлатимиз байроғини ҳурмат қилсак, ўзимизга она сути, алласи ва улуғ аждодларимиз ўгити билан кирган бемисл миллий қудрат, юксак интеллект, мустаҳкам иродани англаймиз. Зотан, миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади, уларнинг ҳар бири катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир.

 

Умиджон ҒОФУРЖОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Табиат муҳофазаси учун  космик мониторинг

Табиат муҳофазаси учун космик мониторинг

🕔14:57, 09.10.2025 ✔36

2026 йилдан бошлаб республика бўйича дарахтларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.

Батафсил
Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

🕔09:14, 26.09.2025 ✔76

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган «EKO-INNOVATION – 2025» лойиҳалар танлови мамлакатимизда экологик муаммоларга самарали ечим топиш, шунингдек, талабалар ўртасида инновацион ғояларни рағбатлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ёшлар парламенти  делегацияси Қозоғистонда

Ёшлар парламенти делегацияси Қозоғистонда

🕔09:13, 26.09.2025 ✔64

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида «Жастар Генератион – 2025» халқаро ёшлар оромгоҳи тадбири ўтказилди. Унда ЎЭПдан Ёшлар парламенти аъзоси, Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Моҳинурхон Эргаш ҳам қатнашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиат муҳофазаси учун  космик мониторинг

    Табиат муҳофазаси учун космик мониторинг

    2026 йилдан бошлаб республика бўйича дарахтларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.

    ✔ 36    🕔 14:57, 09.10.2025
  • Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

    Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган «EKO-INNOVATION – 2025» лойиҳалар танлови мамлакатимизда экологик муаммоларга самарали ечим топиш, шунингдек, талабалар ўртасида инновацион ғояларни рағбатлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.

    ✔ 76    🕔 09:14, 26.09.2025
  • Ёшлар парламенти  делегацияси Қозоғистонда

    Ёшлар парламенти делегацияси Қозоғистонда

    Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида «Жастар Генератион – 2025» халқаро ёшлар оромгоҳи тадбири ўтказилди. Унда ЎЭПдан Ёшлар парламенти аъзоси, Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Моҳинурхон Эргаш ҳам қатнашди.

    ✔ 64    🕔 09:13, 26.09.2025
  • Экологик одатлар  ҳаётни ўзгартиради

    Экологик одатлар ҳаётни ўзгартиради

    ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти томонидан сентябр-октябр ойларига белгиланган «Экология ва ёшлар» ойлиги доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Экологик одатлар ҳаётни ўзгартиради» мавзусида семинар ташкил этилди.

    ✔ 74    🕔 09:13, 26.09.2025
  • Тозалик учун  талабалар ҳиссаси

    Тозалик учун талабалар ҳиссаси

    Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда пойтахтимиздаги Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети ҳамкорлигида талаба-ёшлар иштирокида Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда ЎЭП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари ва фаол талабалари қатнашди.

    ✔ 58    🕔 09:12, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар