Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг мажлисида «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Ушбу қонунни қабул қилиш масаласи Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида кўрилиши режалаштирилмоқда.
«Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқиш жараёнида қайд этилганидек, ҳужжат билан атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги, гидрометеорологик ахборот, ҳодисалар, жараёнлар, гидрометеорология фаолияти каби асосий тушунчалар белгиланмоқда. Шунингдек, ҳужжатда гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар ҳамда ундан фойдаланувчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, гидрометеорология фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, уни молиялаштириш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорлик, гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ва бошқа бир қатор нормалар кўзда тутилган.
– Гидрометеорология соҳасида қонун мавжуд эмас эди, «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонун ушбу соҳадаги илк қонун ҳисобланади, – дейди «Ўзгидромет» бош директори Шерзод Ҳабибуллаев.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил