Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Олибсотарларни ҳам назорат қиладиган ташкилот борми?

Кеча қизиқ ҳолат кузатилди. Дастлаб, цитрус мевалари арзонлашган бўлса керак, деб банан олиш учун супермаркетга кирдим. Гўшт ва цитрус мевалар ҚҚСдан озод қилинди-да.

Олибсотарларни ҳам назорат  қиладиган  ташкилот борми?

Кутганимдек, гўшт ва цитрус мевалари арзонлаштирилган экан. Афсуски, супермаркетда банан қолмаган, нархиини сўрасам, 14500 дейишди. Кейин йўлдаги иккинчи супермаркетга бордим, у ерда ҳам шу аҳвол. Сотувчилардан сўрадим, мабодо олибсотарлар сизлардан олмаяптими деб. Сотувчи «худди шундай» деди...

Кўчадан, бозорчадан сўрадим, банан нархи 20 000 сўм, деди. Маҳалладан оларман, у ерда арзон бўлса керак, деб уйгача келдим ва «дом» тагидаги маркетга кирдим. Банан 22 000 сўм экан. Уялмайсизларми, супермаркетларда 14 500 сўм-ку, десам, жаҳли чиқади тағин.

Шунда, шу даражада пул учун «любой» иш қиладиган, керак бўлса, виждонини ҳам сотадиган миллат бўлиб бораётганимиздан хафа бўлдим. Йирик супер маркетдан олиб кўчада сотиш бу нима дегани?

Мана, нима учун нарх-наво ошиб бормоқда. Чайқовчилар кўпайиб кетган. Кўчадаги ўзидан деҳқон ясаб олган олибсотарларни ҳам назорат қиладиган ташкилот борми?

 

Жамшид ШЕРМЕТОВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔45

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔171

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔229

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар