Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқимиз ўзи яшаётган масканни обод этишни инсоний бурчи, деб билади. Бўйрадек ери бўлса ҳам дарахтлар, гулу райҳонлар экади. Қадрият даражасига кўтарилган бу эзгу анъана сўнгги йилларда янгича маъно ва мазмун билан бойиди.
Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Албатта, дарахтлар мусаффо ҳавони таъминлаш билан бир қаторда атроф-муҳитга салқинлик бахш этади.
Бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси, Давлат Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда «Тошкент йўл кўкалам» давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ туманининг «Истиқлол» маҳалласи ҳудудидаги йўл бўйига кўчатлар ўтқазилди.
Таъкидлаш керакки, Юқори Чирчиқ туманининг «Истиқлол» маҳалласидан бошланган дарахт экиш ишлари тоғли Бўстонлиқ тумани ҳудудига қадар давом этади. Айни пайтда йўл бўйларига садақайрағоч, тут, тол ва бошқа бир неча турдаги манзарали дарахтлар экилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил