Иқлим      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси баёноти Президент сайловидан биз катта тажриба тўпладик

Мамлакатимизда 24 октябрь куни муҳим тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Бу катта сиёсий жараёнда халқимиз мамлакат эртанги куни учун бефарқ эмаслигини намоён этиб, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлик билан билан овоз бериш жараёнида қатнашди.

Ўзбекистон Экологик партияси баёноти  Президент сайловидан биз  катта тажриба  тўпладик

Маълумки, сиёсий куч сифатида фаолият бошлаганига яқинда уч йил тўладиган Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори билан биринчи марта иштирок этди.

Бу – партиямиз ҳаётида улкан аҳамиятга эга воқеа бўлди. Катта синовдан ўтдик.

Биз бу йилги сайлов миллий қонунчилик ва умум­эътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори даражада ташкил этилгани, очиқ ва ошкора руҳда, барча номзодларга тенг шароитлар яратилган бир муҳитда ўтганини алоҳида эътироф этамиз.

Энг муҳими, президентлик сайлови янги ҳуқуқий асос – Сайлов кодекси асосида ўтди.

Тан олиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар амалга оширилди. Жамиятимизда очиқлик сиёсати ва сўз эркинлиги изчил таъминланаётгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани сайлов жараёнида номзодлар ўртасида эркин рақобат муҳити юзага келишини таъминлади.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз миллий сайлов қонунчилигини изчил такомиллаштириш ҳамда сайловларни ўтказиш амалиёти сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилганининг ифодасидир.

Кейинги вақтларда Ўзбекистонда халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарди ва ташвишлари, муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. Янгиланишлар нафаси юртимизнинг ҳар бир қарич ерида, халқимизнинг руҳиятида кўзга ташланмоқда. Ўзбекистон улкан имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида халқимиз кайфиятининг кўтаринки экани, бундай муҳим сайловга бефарқ эмаслиги ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасига ишончи юқорилигига гувоҳ бўлдик.

Президентликка номзод сифатида мен учун ҳам, Ўзбекистон Экологик партияси учун ҳам ушбу жараён мутлақо янгилик ва улкан синов вазифасини ўтади.

Табиийки, мен ўзимнинг сайловолди дастуримда аввало, мавжуд экологик масалаларга, жумладан, бугунги кунда нафақат Марказий Осиё минтақасида, балки бутун дунёда долзарб бўлиб турган «яшил тараққиёт» ва «яшил иқтисодиёт»ни жорий этишга алоҳида эътибор қаратдим. Қувонарли томони шундаки, жуда кўпчилик юртдошларимиз бизнинг мақсад ва режаларимизга катта қизиқиш билан қараб, биз билан қизғин мулоқот қилишди.

Сайлов кампанияси давомида барча номзодларга тарғибот-ташвиқот ишлари учун демократик ва тенглик тамойиллари асосида бир хил шароит яратиб берилганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Жумладан, Экологик партиядан кўрсатилган номзодни жамоатчиликка таништириш, унинг сайловолди дастурини ёритиш учун сайлов қонунчилигига асосланган бепул эфир вақти ҳамда матбуот нашрларидан бепул саҳифалар ажратилди.

Бундан ташқари, интернет нашрлари, нодавлат теле ва радиоканаллар, нодавлат матбуот нашрлари орқали сайловолди дастуримиз ҳақидаги маълумотлар кенг ёритиб борилди.

Мамлакатимиз тарихида президентлик сайловларида илк бор номзодлар вакиллари ўртасида ўтказилган теледебатлар ҳам сайлов жараёнининг умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ ўтганидан далолат беради. Бу юртдошларимиз ва халқаро экспертлар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди.

Пандемия шароитидаги ушбу сайлов жараёни карантин талабларига тўла амал қилинган ҳолда, юқори даражада ташкил этилганини сайлов участкаларига ташриф буюрган сайловчиларнинг кўплигидан ҳам билиш мумкин.

Барча сайлов участкаларида партиямизнинг кузатувчилари ва ишончли вакиллари самарали фаолият олиб бордилар. Овоз бериш жараёнида жиддий қонун бузилиши ҳолатлари кузатилмади.

Ўзбекистон Экологик партияси Президент сайлови натижаларини халқимизнинг хоҳиш-­иродаси ҳамда танлови сифатида ҳурмат қилади ва унинг натижаларини тўлиғича тан олади.

Фурсатдан фойдаланиб, сайловчиларнинг 80,1 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти юксак лавозимига сайланган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-­демократик партиясидан номзод ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевни ўзим ва партиядошларим номидан чин дилдан табриклайман.

Биз келгусида сайланган Президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимизнинг порлоқ келажаги йўлида бор куч ва ғайратимизни аямасдан меҳнат қилишимизни билдираман.

Қолаверса, ушбу жараёнда фаол иштирок этган хорижлик кузатувчиларга, партиямиз фаолларига, депутатларимизга, шунингдек, сайлов жараёнларини юқори савияда ташкил этган Марказий сайлов комиссиясига партиямиз номидан ташаккур билдирамиз.

Шу ўринда яна бир бор таъкидламоқчиман, ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган Ўзбекистон Экологик партияси бу галги сайлов жараёнида жуда катта таж­риба тўплади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 та депутатлик ўрнига эга. Яна икки йилдан сўнг бўладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муносиб иштирок этиш учун ҳозирданоқ ҳаракатни бошлаймиз. Президент сайловидаги иштирокимиз бу борада биз учун жуда катта мактаб вазифасини ўтади.

Шу ўринда халқимиз ўзининг муносиб танловини амалга оширгани билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

Биз қандай ғоя ва мақсадларни илгари сурмайлик, барчамизнинг мақсадимиз ягона – у ҳам бўлса халқимиз учун эркин ва фаровон жамият барпо этиш, Янги Ўзбекистон равнақи ва тараққиётига эришишдир.

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзод,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔6

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔25

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Нукусда  янги сув  тозалаш иншооти

Нукусда янги сув тозалаш иншооти

🕔14:55, 09.10.2025 ✔29

Бу 350 минг аҳолини тоза сув билан таъминлайди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кўринмас сув нима?

    Кўринмас сув нима?

    Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

    ✔ 6    🕔 09:11, 23.10.2025
  • Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

    Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

    Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

    ✔ 25    🕔 15:32, 16.10.2025
  • Нукусда  янги сув  тозалаш иншооти

    Нукусда янги сув тозалаш иншооти

    Бу 350 минг аҳолини тоза сув билан таъминлайди

    ✔ 29    🕔 14:55, 09.10.2025
  • Хазон ёққанга тўрт милион жарима

    Хазон ёққанга тўрт милион жарима

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дала ва аҳоли пунктларида хазон, шох-шаббалар ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбормаслик тўғрисида огоҳлантирди.

    ✔ 34    🕔 14:55, 09.10.2025
  • Тошкентга яна тоза ҳаво  етмаяпти, нима учун?

    Тошкентга яна тоза ҳаво етмаяпти, нима учун?

    Яқинда пойтахтимиз Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси энг ифлос бўлган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Бу ҳолат тез-тез рўй бераётгани ачинарли ва хавотирли ҳол. Атмосфера ҳавосининг бузилиши, албатта, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жуда хавфли ҳисобланади.

    ✔ 56    🕔 15:48, 03.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар