Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОсиё тараққиёт банки кўмаги билан Жиззах вилоятида 220 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанцияси қурилади. Подстанция 2023 йилда фойдаланишга топширилади. Унинг қурилишида тендерда ғолиб бўлган Хитойнинг «Shanghai Electric Group Co.,Ltd» компанияси иштирок этади.
Ўзбекистон миллий электр тармоқлари компанияси томонидан мамлакатда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, Осиё тараққиёт банки кўмаги асосида 220 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Рақамли подстанция Жиззах вилоятида 2023 йилда фойдаланишга топширилиши маълум қилинди.
«Технологик жараёнларни бошқариш тўлиқ юқори даражада автоматлаштирилган, энг замонавий ахборот технологияларининг бошқарув тизимлари ва воситалари билан жиҳозланадиган рақамли «Зафаробод» подстанцияси вилоят энергетика тизимини 500 МВА қўшимча қувват билан таъминлайди», — дея маълумот берди Миллий электр тармоқлари бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбонов.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил