Етти кун      Бош саҳифа

Электр энергияси улушини 2030 йилга қадар 25 фоиздан ошириш мақсад қилинган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг «Мамлакатимизда кайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати тўғрисида»ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига Энергетика вазири А.Султоновнинг жавобини муҳокама қилдилар.

Электр энергияси улушини  2030 йилга қадар 25 фоиздан ошириш мақсад қилинган

Қайд этилганидек, глобал исишга сабаб бўлаётган иссиқхона газларининг атмосферадаги улуши ортишининг олдини олиш мақсадида кўриладиган чоралардан бири энергетика соҳасини трансформация қилиб, электр энергияси ишлаб чиқарилишида иссиқхона газлари иштирокини камайтириш ва 2050 йилга қадар глобал карбон нейтраллигига эришилишига қаратилган. Шу сабабли трансформация жараёнининг бир қисми сифатида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тарғиб қилинмоқда.

Мамлакатимизда мавсумий гидроэнергетика ресурслари миқдори ўзгариши сабаб, қайта тикланувчи энергия манбалар улуши йиллар бўйича фарқ қилади. 2019 йилда ГЭСдан ишлаб чиқарилган ҚТЭМ миқдори умумий электр энергияси ишлаб чиқарилишининг 10 фоизини ташкил этди. Айни вақтда мамлакатимизда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган электр энергияси улушини 2030 йилга қадар 25 фоиздан ошириш режалаштирилган.

Энергетика вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 5 ГВт қуёш фотоэлектр ва 3 ГВт шамол электр станциялари қурилишини амалга ошириш орқали саноат кўламидаги ҚТЭМ электр станциялари миқдорини ошириш мақсад қилинган. Шунингдек, бугун давлат-хусусий шериклик асосида ҚТЭМ электр станциялари лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро молия институтлари билан ҳам ҳамкорлик қилинмоқда.

Шамол электр станциялари (ШЭС) лойиҳалари танловлари Европа тараққиёт ва тикланиш банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа ишга тушиши билан йилига 350 миллион кВт.соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади. Иккинчи фаза қуввати 200 МВт бўлган ШЭС қуриш лойиҳаси ҳам Қораўзак туманида амалга оширилиши режалаштирилган.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар