Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйи­ча қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан ўрин олди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг қайд этишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга 2019 йили ўтган сайловларда синов тариқасида 60 та сайлов участкасида 120 та кузатув видео­камераси ўрнатилган эди. Мазкур сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёни Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, Халқаро матбуот марказида ва «Ўзбекистон 24» телеканалида реал вақтда намойиш этилгани яхши самара берган. Жорий йилда ушбу йўналишдаги ишлар янада такомиллаштирилиши ва кўлами кенгайтирилиши зарур.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича миссияси томонидан жорий йилнинг 15 сентябридан 5 октябригача бўлган даврдаги кузатувларининг оралиқ ҳисоботида бу борада амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди. Ҳисоботда Марказий сайлов комиссияси томонидан барча сайлов комиссияларининг геолокацион маълумотларини ўз ичига олган интерфаол мобиль илованинг ишлаб чиқилгани, сайлов комиссиялари аъзоларининг каскад усулида ўқитилиши ва сайлов куни «COVID-19»нинг олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар алоҳида қайд этилди.

Овоз бериш куни мамлакатимиз ҳудудида жойлашган 207 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади. Видео-трансляция жараёни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказидаги катта ҳажмдаги экран орқали, шунингек, «saylov2021.uz» портали ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканалларида онлайн тарзда узатиб борилади. Трансляция вақти 24 октябрь куни соат 8.00 дан 20.00 гача белгиланган.

Бугунги кунда хорижий тажриба ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳар бир туман ва шаҳардаги 1 тадан намунавий сайлов участкасида 2 тадан камера ва зарурий қурилмаларни ўрнатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Рақамлар билан айтадиган бўлсак, 207 та туман ва шаҳарда жами 414 та кузатув камераси ўрнатилиши белгиланган.

Бугунги кунда кузатув камераларини ўрнатиш ва онлайн эфирга узатиш бўйича барча харажатлар «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази мутахассислари билан биргаликда ҳисоб-китоб қилинган ва тегишли шартнома имзоланган.

 

Нурилло НАСРИЕВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔21

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔154

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔218

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар