Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин. Муддатидан олдин овоз бериш – фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим воситаси. Сайлов кодексига асосан муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14 октябрь кунидан бошлаб 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар ўтказилади.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар деб белгиланди.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи доимий ёки вақтинчалик яшаб турган жойи бўйича сайлов участкасига ташриф буюради. Мазкур участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ва сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризани тақдим этади. Тегишли сайлов комиссиясининг аъзолари унга аризаси асосида сайлов бюллетенини ва конвертни беради.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил