Етти кун      Бош саҳифа

«Ўзбекистон матбуоти» ва «Муштум» журналлари яна нашр этилади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва бир гуруҳ соҳа фидойилари ташаббуси билан қисқа муддат ичида чоп этилмай қолган «Ўзбекистон матбуоти» журналининг тақдимоти ўтказилди.

«Ўзбекистон матбуоти» ва «Муштум» журналлари яна нашр этилади

Фахрий журналистлар, уюшманинг вилоят бўлими вакиллари, тадқиқотчилар ва ёш журналистлар иштирокидаги тадбирни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров олиб борди. Тақдимот иштирокчиларига яқин кунлардаги режалар, журналларнинг формати, муассислари ва ҳомийлари ҳақида маълумот берилди. Журналнинг кейинги фаолияти ва унда чоп этиладиган илмий, маърифий материаллар ҳақида мулоҳазалар юритилди. Таклифлар ва танқидлар тингланди.

– «Ўзбекистон матбуоти» журналини қатор ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар ёрдамида чоп этишни йўлга қўйганимиз билан кейинги тақдири Ўзбекистонда фаолият юритаётган журналистларга, шу соҳада таҳсил олаётган талабаларга ҳам боғлиқ, – дейди уюшма раиси Олимжон Ўсаров. – Журнални ойда бир марта чоп этилиши режалаштирилган. Журналга Чўлпондек улуғ маърифатпарвар инсоннинг қўли теккан. Қолаверса, ушбу журнал ҳар доим ҳам ўзбек матбуотининг юзи ҳисобланган. Мен ҳар доим журналистларни бирлашишга чақирганман. Келинглар, мана шу журнални «жонлантириш»га, саҳифаларини бойитишга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Яна бир хушхабар сифатида шуни айтиб ўтмоқчиманки, айрим сабабларга кўра «Муштум» журнали ҳам нашр этилмай қолганди. Ташаббускорлар кўмаги билан журналнинг илк сони босмахонага топширилди. У ҳам яқин кунларда чоп этилади. Маълумот учун: журнал бир асрлик шонли тарихни босиб ўтган маърифий нашрлардан бири ҳисобланади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔22

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔22

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔86

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 22    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 22    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 86    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 104    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 113    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар