Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТАЪТИЛ — ПЕШИНГАЧА УХЛАШ... ЭМАС

Ёзги таътил бошланди. Болаларнинг эса бўш вақти кўп. Таътил — ҳордиқ палласи, аммо пешингача ухлаш, сўнг телевизор қаршисида михланиш дегани эмас.

ТАЪТИЛ — ПЕШИНГАЧА УХЛАШ... ЭМАС

Ўқувчиларга «ёзги таътилни қандай ўтказишни хоҳлардинг?», дея мурожаат қилдик. Аксарияти оромгоҳларда дам олишни, яна баъзилари тоғли вилоятлардаги қариндошлариникига боришни, турли тўгаракларга қатнашишни айтишди. Улар орасида елка қисганлари ҳам оз эмас эди.

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида жорий йил пойтахтимиз ўқувчилари учун кундузги оромгоҳлар фаолияти, уларда яратилаётган шароитлар, таътилда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

8750 сўмга 10 кун дам

— Тошкент шаҳридаги 36 мактаб қошида барча шароит ва қулайликларга эга кундузги оромгоҳлар тайёр ҳолатга келтирилди, — дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Илёс АКБАРОВ. — Ушбу оромгоҳлар 13 июндан 5 августга қадар болажонлар хизматида бўлади. Уларда тўрт навбатда ўн кундан 16 минг ўқувчи дам олиши режалаштирилган. Кундузги оромгоҳлар шанба ва якшанба кунларидан ташқари 08:30 дан 14:10 га қадар давом этади. Дам олишга келган болаларнинг вақтини ҳам мазмунли, ҳам мароқли ўтказиш мақсадида ҳар бир оромгоҳда 8 — 12 тагача тўгарак ва спорт секциялари ташкил этилган. Барча оромгоҳда чет тили тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

— Кундузги оромгоҳларнинг тўлови қандай? Дам олувчилар учун имтиёзлар борми?

— Кундузги оромгоҳда бир кунлик овқатланиш харажатлари ўртача 3,5 минг сўм этиб белгиланди. Бир навбат, яъни 10 кун учун 35 минг бўлади. Аммо ота-оналар ушбу сумманинг 25 фоизини, яъни 10 кун учун 8750 сўм тўлайди. Республика танловларида фахрли ўринларни эгаллаган, кам таъминланган оила фарзандлари оромгоҳларда бепул ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

— Оромгоҳларга жалб этилмаган ўқувчиларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича  қандай ишлар олиб борилмоқда?

— Тошкентдаги 228 мактаб қошида спорт-соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган. Икки мингдан ортиқ тўгарак ва спорт секциялари фаолият юритаётган ушбу тўгаракларга 40 мингдан зиёд ўқувчи қамраб олинади. Спорт секциялари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида куннинг биринчи ярмида (08:30-12:00) 1-6 синф, иккинчи ярмида (14:30-17:00) 7-8 синф ўқувчилари жалб этилмоқда.

Шунингдек, оромгоҳларда дам олмаётган ўқувчилар учун болалар спорт объектларида мусобақалар ўтказиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра, мавсум давомида 28 мингдан ортиқ ўқувчини қамраб олувчи 204 спорт мусобақаси ўтказилади.

— Ўқувчилардан ёзги таътилни қандай ўтказмоқчи эканини сўраганимизда, айримларида таътилда ташкил этиладиган тўгараклар, кундузги оромгоҳлар ҳақида маълумот етарли эмасдай туюлди...

— «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ёзги таътил даврида таълим муассасаларида ташкил этиладиган тўгараклар, спорт майдончалари, дам олиш масканлари ҳамда уларда яратилган шароитлар ҳақида ота-оналарга маълумотлар етказилмоқда. Фарзандларини ушбу спорт майдончалари ва дам олиш масканларига юбориш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳар бир маҳалла идорасининг эълонлар тахтасида оромгоҳлар ҳақида маълумот матнлари осилмоқда.

Мутахассис фикри:

Безори эмас, бекорчи бола хавфли

— Ёзги таътил вақтида ота-оналар фарзандларидан кўпроқ бохабар бўлишлари талаб қилинади, — дейди Тошкент шаҳридаги 40-умумий ўрта таълим мактаби психологи Шаҳло ҲАЙИТҚУЛОВА. — Бекор қолган бола хаёлига кўпроқ зарарли ишлар билан шуғулланиш, ёмон одатларни ўзлаштириш келади. Безори эмас, бекорчи бола хавфли деб бежиз айтилмайди. 11-12 ёшдан бошлаб бола ўзини катталардек ҳис қилади. Назоратсиз қолган «катта бола» ота-она, ўқитувчилар тақиқлаган нарсаларни қилиб кўришга интилади. Қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин? Ўқиш вақтида бола икки томонлама назорат остида эди: мактабда ўқитувчилари, уйда ота-онаси. Таътилда эса бу 50 фоизга қисқаради. Болани айни шу қалтис вақтда бўш қолдирмаслик муҳим. Ёзги оромгоҳлар, ҳунар ёки спорт тўгараклари бунда, айниқса, қўл келади.

Қизлар учун уларнинг ёши ва қизиқишларига мос бўлган тикиш, тўқиш, ўғил болалар учун техника воситаларининг бирор турини созлаш, дурадгорлик каби ҳунарларни ўрганиш зарар қилмайди.

Ўқувчи нима дейди?

Шоҳжаҳон АСОМОВ, 8-синф ўқувчиси:

— Таътил бошланганига уч ҳафтадан ошдики, уйдаман. Тўгаракни ҳам, дўстларимни ҳам интернетдан топаман. Кечги салқин тушганда маҳалладошларим билан футбол ўйнагани чиқамиз. Менимча, бу ҳам ёмон дам эмас. Отам кун бўйи ишда бўлади, онам уй бекаси. Улар таътилда нима билан шуғулланаётганимни билишади.

Нодира МИРЗАКАРИМОВА, 8-синф ўқувчиси:

— Ўтган йилги таътилни уйда ўтказдим. Мактаб бошлангач, синфдош дугоналарим турли тошлардан мунчоқ ясаш, тикиш тўгаракларида ясаган нарсаларини кўрсатишди, ўқув оромгоҳларида ўрганганларини айтиб беришди. Мен эса уч ой ҳеч нарса қилмаганимни тушундим. Ўшанда кейинги йил бу хатони такрорламайман, деб ўзимга сўз бергандим. Мана, таътил бошланишидан олдин туманимиздаги тўқиш тўгарагига аъзо бўлиб қўйдим. Ҳозир пайпоқ, шарф-шапка тўқишни ўргандим.

...Ҳа, ўқиш вақтида имкони бўлмаган ишларни бажариш — ўрганиш учун ёзги таътил айни муддао. Таътил фақат дам олиш эмас, яхшигина имконият ҳамдир. Ундан унумли фойдалана билсак, ўтган вақтга ачинмаймиз.

Дилроз АБРАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔46

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔62

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔63

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар