Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сариқ нимчадаги қаҳрамонлар

Эрта тонгда ширин уйқудан воз кечиб уйғониш осон эмас. Аммо мени ҳар тонг қўнғироқ ҳам, соат ҳам уйғотмайди, ҳар куни деразамнинг кичкинагина дарчасидан эшитиладиган «шиғ-шиғ» этган товушдан кўзимни очаман.

Сариқ нимчадаги қаҳрамонлар

Дераза ёнига бориб ташқарига боқарканман, эндигина ёруғлик таратиб бошлаётган қуёшни кўраман, катта йўлдан бир-бир машиналар ўтиб қолади. Шунда деярли бўм-бўш кўчада, сариқ нимчадаги ободонлаштириш ходимлари йўл четини, йўлакларни, уй атрофларини узун супурги билан тозалашаётганини кўраман. «Шиғ-шиғ» этган товуш айнан шу сариқ нимчадаги инсонлар қўлидаги супургидан келаётган бўлади.

Ўйланиб қоламан, улар иссиқда ҳам, совуқда ҳам, ёмғиру қорда ҳам, таътилу байрамда ҳам канда қилмай ҳар куни супуришади. Кўчаларни тозалаб, ҳар қадамда ариқлар ичига ташлаб кетилган чиқиндиларни бирма-бир йиғиб чиқишади. Қизиқ!..

Автобусда ҳам баъзан дуч келиб қоламан, узун супурги билан туришаркан, худди ўзларидан хижолат бўлгандек тасаввур уйғотади кишида. Уларнинг кўзларидан, юз қиёфаларидан шундай кўринади, кимнингдир кийимини чанг қилиб қўймайин, бировга халал бермайин, деган ифодани ўқийсиз. Бир четда ёки эшик ёнида қимтиниб туришади. Баъзида автобус чиптачиси йўл ҳақини сўраб келаркан, «пулини тўламасанглар нега чиқасанлар?..» дея беҳурмат қилиб гапиришади. Ҳатто кейинги бекатда тушиб қолишларини талаб қилишади. Бу ҳолат четдан кузатаётган ҳар хил ёшдаги одамлар учун ноқулай вазиятни келтириб чиқаради. Айрим чиптачилар эса йўл ҳақини сўрашмайди ҳам. Улар тозалаш учун навбатдаги манзилга келиб, автобусдан тушаётганларида «Катта раҳмат, барака топинглар» дея юзларида табассум билан кўпчиликда ажойиб бир таассурот қолдиради.

Кўп ҳолларда тушлик пайтида очиқ осмон остида, дарахтлар соясида чойшаб ёйиб, уйидан олиб келган тушликни бир-бирига улашиб, самимий суҳбатлашиб тановул қилаётганларини кўраман.

Назаримда улар мансабини суиистеъмол қилмай, шахсий манфаатлари йўлида фойдаланмай, фидойилик ва сабр билан астойдил меҳнат қиладиган камдан-кам соҳа вакиллари бўлишса керак. Биз ҳар вақт сариқ нимчада учратадиган, эътибор бермайдиган, жойи келса баъзиларимиз улар билан ёнма-ён туриб қолсак, орланиб ўзимизни секингина четга тортадиган бу касб эгалари чин инсонийликнинг ҳақиқий намунаси, десак муболаға эмас.

Аслида ўз кўчасини бир ойда бир маротаба бўлса-да тозалаш учун қўлига супурги олмайдиганлар бор. Бундайлар сариқ нимча кийган ходимлар ҳақида гап кетса, ойлигини олгандан кейин ишини ҳам қилсин-да, дей­ди. Аммо ана ўшалар чиқинди ташлаш керак бўлмаган жойларга ҳам чиқинди улоқтириб, ўзининг оддийгина бурчини ҳам билмаслигини кўрсатиб қўйишади.

Шаҳримиз, маҳалламиз тозалигини таъминлайдиган бу инсонларга биз қанчалик ҳурмат ва эътибор кўрсата оляпмиз? Ҳеч бўлмаса улар қилаётган ишни енгиллаштиришга, бурчимизни бажаришга ҳафсала қила оляпмизми? Ёки қўлимиздаги бўш идишни ҳам чиқинди қутига оборишга эриниб, ариққа улоқтиришга ва улар меҳнатини оғирлаштиришга яраяпмиз холосми?..

Гарчи бу ходимларнинг қилаётган ишлари бор-йўғи кўча тозалаш, дарахтларни парваришлаш, гуллар экиш бўлса ҳам, улар ҳар доим ўз ишини яхши кўриб, виж­донан бажаришади. Ўз ишига масъулият билан ёндашиши, бизларни қайсидир маънода, озода жойда юришимиз, ўқишимиз, ишлашимиз учун ҳар куни эрталаб супургининг «шиғ-шиғ» овози билан уйғотишининг ўзи катта бир қаҳрамонлик аслида.

 

Диёрбек АБДУРАҲМОНОВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔39

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

🕔14:46, 12.03.2026 ✔178

Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

Батафсил
Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

🕔15:46, 06.03.2026 ✔245

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 39    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 178    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 245    🕔 15:46, 06.03.2026
  • Жадидларнинг экологик мероси қандай ёки  «Яшил шаҳар»

    Жадидларнинг экологик мероси қандай ёки «Яшил шаҳар»

    ХХ аср бошида Туркистон заминида юзага келган жадидчилик ҳаракати одатда фақат сиёсий озодлик, маориф ислоҳоти ва тил истиқлоли доирасида талқин этилади. Бироқ жадид боболаримизнинг фаолиятига чуқурроқ назар ташласак, уларнинг дастурларида бугунги куннинг энг глобал муаммоси — экологик барқарорлик ва инсоннинг табиат билан уйғунлиги масаласи марказий ўринлардан бирини эгаллаганини кўрамиз.

    ✔ 488    🕔 14:59, 12.02.2026
  • Фаровонлик тафаккурни  туман  билан қопламасин

    Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин

    Оғир замонлар кучли инсонларни яратади.

    Кучли инсонлар яхши замонларни яратади.

    Яхши замонлар заиф одамларни яратади.

    Заиф одамлар оғир замонларни яратади...

    ✔ 510    🕔 08:50, 05.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар