Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Автомобилсиз кун» лойиҳаси тўлиқ ишлай бошласагина атмосфера мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшади

Атмосфера ҳавосининг тобора ифлосланиб бораётгани ва унинг инсонлар соғлиги, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси учун нақадар катта хавф туғдираётгани ҳақида бугун дунёдаги барча экологияга бефарқ бўлмаган олим ва мутахассислар бонг ураётгани бежиз эмас.

«Автомобилсиз кун» лойиҳаси  тўлиқ ишлай бошласагина атмосфера мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшади

Зеро, кислород нафақат инсон, балки ҳайвонлар, ўсимликлар, сув ва ҳаттоки унда яшовчи балиқлар учун ҳам тириклик манбаидир. Автомобиллар сонининг шиддат билан ўсиши тоза ҳаво танқислигини келтириб чиқармоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, атмосферага ташланмаларнинг 1,3 млн. тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки йилдан-йилга автомашиналар сони ошмоқда, йўлларда тирбандликлар кучаймоқда.

Тирбандлик қанча ошса, атмосферага чиқарилаётган заҳарли ташланмалар ҳам ортиши кундай равшан. Тирбандликнинг асосий сабаби эса светофорларимиз яхши ишламаслиги, чорраҳаларимиз ўтказувчанлиги жуда ҳаминқадар экани, йўл ўтказгичлар сони етарли эмаслигидир.

Энди эса бунинг ечими бўйича бош қотирадиган вақт келди. Афсуски, бу масалага ҳалигача жиддий қаралгани йўқ. Бугунги ҳаётимизни автотранспорт воситаларисиз тасаввур қилолмаслигимиз ҳақиқат. Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам бор. Битта автомашинанинг светофорда бир дақиқа тўхтаб туриши атмосферани қанчага ифлослаётгани, бу мамлакат миқёсида қанча миқдорни ташкил этаётгани ва ана шу заҳарли ҳавомиз бугун бизга қанча зарар етказаётгани билан нима учун бирор ташкилот қизиқмайди, ҳисоб-китобини олиб бормайди, тегишли хулосаларини эълон қилмайди?

Жорий йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – энг аввало, автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади.

Сана муносабати билан бугун Ўзбекис­тон Экологик партияси ташаббуси билан Тошкент Ботаника боғида «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Очиқ осмон остида, табиатнинг бетакрор манзараларига эга боғ ҳудудида ўтказилган тадбирда сўзга чиққан ­Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Н.Обломуродов мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини янада такомиллаштириш, шаҳар аҳолиси ўртасида экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, пиёда ва велосипедда ҳаракатланиш жисмоний фаолликни ошириши, турли касалликлар профилактикасида муҳим ўрин тутиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

«Автомобилсиз кун» ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери 22 сентябр жаҳонда автомобилсиз кун сифатида нишонланади. Шу куни автомобиль ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.

Аммо бугун бизда чинакамига автомобилсиз кун учун шаҳарларимиз инфратузилмаси шунга тайёр бўлиши керак. Жамоат транспорти аҳоли учун қулай ва аниқ ишлаши, шаҳарнинг исталган ҳудудидан иккинчи бир ҳудудига пиёда ёхуд велосипедда хавфсиз бора олиш шароити яратилган бўлиши шарт. Очиғини айтиш керак, бу масалалар бизда ҳозир қониқарли даражада эмас. Мисол учун, Сергелидан пойтахт марказига велосипедда ҳам, пиёда ҳам келиш мураккаб, чунки махсус йўлак­ларнинг ўзи йўқ. Республика миқёсида олганда эса, бундай ҳудудлар жуда кўп.

Мутахасиссисларнинг таъкидлашича, ҳар мингта автомобиль ғилдиракларининг емирилишидан бир йилда ҳавога 10-12 минг килограммгача олтингугуртли резина чанги кўтарилади. Тошкент, Москва, Ереван, Нью-Йорк, Деҳли, Милан каби шаҳарлар ҳавосидаги ис гази миқдори рухсат этилган нормадан 7-12 баробар зиёд экани ҳам аниқланган.

Биз «машиналардан воз кечиш керак», дейишдан йироқмиз, зеро, бунинг иложи ҳам йўқ. Автотранспорт йўллари нотекислиги, техникаларнинг бир маромда ҳаракатлана олмаслиги, натижада двигателлардаги ёнилғининг чала ёниши, светофорлар сонининг кўплиги сабаб машиналарнинг тирбандликда туриб қолиши ҳам ҳавони ифлослаш омиллари сирасига киради. Шунинг учун ҳам айнан «Автомобилсиз кун» нафақат биз учун, балки бутун дунё аҳли учун жуда ҳам зарур.

Бутун дунёда коронавирус эпидемияси даврида атмосфера ҳавоси сезиларли тозаланди. Мисол учун, Хитойда фабрика ва заводлар фаолияти тўхтаб, транспорт ҳаракати чекланиши туфайли атмосферадаги зарарли моддалар 20 фоизга камайган. Бундай ўзгариш Италияда, АҚШнинг Сиэтл­, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк шаҳарларида ҳам кузатилган. Биргина Нью-Йоркнинг ўзида карбон газлари 50 фоизга камайгани аниқланган.

Атмосфера ҳавосининг муайян даражада тозаланишига сабаб бўлган ушбу ҳолатларнинг барчаси бутун ер юзида транспорт воситалари ҳаракати чеклангани натижасида юзага келган. Шу жиҳатдан, «Автомобилсиз кун» лойиҳаси Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳим ва эътиборли эканини унутмаслигимиз зарур.




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар