Давр нафаси      Бош саҳифа

2400 хонадон электрсиз қолмоқда, чунки...

2017 йилгача Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари туманларидаги электр энергияси истеъмолчилари электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан таъминланади.

Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖ Миллий матбуот марказида ташкил қилган матбуот анжуманида ташкилотнинг «Энергосотиш» филиали директори ўринбосари Зафар КАРИМОВ маълум қилди.

Айтилишича, ушбу ҳудудлар бундай тизимга ўтишнинг дастлабки фазасидир. Кейинги босқичда Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сирдарё ҳамда Навоий вилоятлари 2018 йилга қадар,  Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари эса 2020 йил охирида ана шундай ҳисоблагичга ўтади. Мазкур лойиҳа қатор халқаро молиявий институтларнинг кредитлари эвазига амалга оширилади.

— Хабарингиз бор, мазкур тизим пойтахтимизнинг Бектемир туманида ишга туширилган, — дейди З.Каримов. — Айни пайтда унга 10,5 мингга яқин абонент уланган. Унга қадар туман электр тармоғи корхонасининг олти нафардан иборат электрмонтёри аҳолидан электр энергияси учун кунига 4,5 миллион сўмга яқин пул йиғарди. Янги ҳисоблагичлар ўрнатилгандан кейин эса бу рақам 12 миллионга етди. Тизимгача қарздорлар 6111 та эди. Бугун улар сони 1478 тани ташкил этади. Шунга кўра, аҳолининг дебитор қарзи 441 миллион сўмга камайди. Илгари қарздорлик сабаб кунига ўртача 80 истеъмолчи электр энергиясидан узиб қўйилган бўлса, ҳозир бу рақам 2400 тага етди.

Янги тизим туфайли электр энергиясини етказиб беришдаги технологик йўқотишлар ҳам 9,3 фоиздан 2 фоизга тушди. Энг муҳими, ушбу тизим электр энергиясидан мақсадли, оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔108

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔202

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔191

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар