Табиат      Бош саҳифа

Табиатга етказилаётган заррача зарар Бунинг қанчалик улкан оқибати борлигини биламизми?

Болалигимизда онажоним табиатни асраш, уни авайлаш лозимлигини кўп уқтирарди. Уйда сув жўмракларини эҳтиётлаб бекитиб юрар, бизни ҳам сувни исроф қилмасликка чақирардилар. «Сувни ифлосламанг, исроф қилманг, уволи бор, гуноҳи бор», – дея кўп айтарди онам.

Табиатга етказилаётган  заррача зарар  Бунинг қанчалик улкан оқибати борлигини биламизми?

Ҳеч эсимдан чиқмайди. Болалар билан маҳалламиздаги «Эшон ёп»га кесак отиб ўйнаб юргандик. Онам ишдан келиб қолдилар. «Бу сувни кимдир ичади, кимдир рўзғорига ишлатади. Уни ифлос қилиш гуноҳ-ку, болаларим!», – дедилар куйиниб. «Онам ҳам қизиқ, катта ариқ бўлса, оқиб турган сув бўлса, нега буни катта муаммодек гапирадилар?!», – деб ўйладим ўзимча. Тўғриси, ўшанда бу гаплардан ғашим келганди.

Ҳозир бу воқеаларни эслаб, олдинги давр одамлари табиатга биздан кўра эҳтиёткорроқ, ҳуш­ёрроқ муомала қилганларини, шу боис ҳам ўша даврларда сувларимиз тоза, покиза бўлганини англайман. Ҳозирчи? Ўша «Эшон ёп»нинг айрим жойларини кўрсангиз, ичингиз ачийди. Ариқнинг кўп қисми чиқинди билан тўла. Одамлар дуч келган нарсани унга улоқтиришдан заррача бўлса ҳам ҳайиқмайдилар, виждонлари қийналмайди.

...Яқинда Элликқалъа туманидаги Сарибий қишлоғидаги бобомнинг уйига бордим. Уй яқинидаги катта ариқ ёнида отам ташвишли бир алфозда сувдан ниманидир олишга уринар, лекин ололмасди. Кўмаклашиб ариқдан катта қопни зўрға тортиб олдик. Ўлган қўйни қопга солиб сувга ташлашибди. Бу энди ўта кетган виждонсизлик. Чуқур қазиб, ўша ўлик қўйни бир амаллаб кўмдик. Лекин бу ишни қилган одам виждони олдида қандай жавоб бераркин?

Бошимизга келаётган турли балолар, табиий офатлар, коронавирусдай касалликлар ҳам табиатга нотўғри муносабатимиз оқибати эмасмикан? Иқлимнинг тез-тез ўзгариб туриши, иссиқ пайти салқин, салқин пайти ҳавонинг бирдан қизиб кетиши, озон туйнугининг торайиши... Буларнинг бари она табиатнинг одамзод тазйиқларига жавобидир, ким билади?

Ҳа, она табиат чиндан бизнинг онамиз, ҳаёт-мамотимиз. Атроф-муҳит, сувимиз тозалиги ҳавонинг таркибига чамбарчарс боғлиқ. Уни келгуси авлодларга фақат хатолар билан эмас, табиий софлигини сақлаган ҳолда етказиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Табиатга заррача зарар етказаётган чоғимизда бунинг нохуш оқибатлари қанчалик фожиали эканлигини эслашимизнинг ўзи кифоя.

 

Улуғбек МУХТОРОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Тўрткўл туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар