Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) экспертлари тақдим этган иккита янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди – мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда.
Ҳисоботда келтирилишича, Ўзбекистон ва Туркманистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали нуқтага етди. Жумладан, Ўзбекистон ўз сув захираларининг 169 фоизидан, Туркманистон эса 144 фоизидан фойдаланмоқда.
Тожикистон, Арманистон ва Озарбайжонда «сув стресси» ўртача баҳоланмоқда, уларда бу кўрсаткич мос равишда 62, 56 ва 54 фоизни ташкил этмоқда. Қирғизистон ва Қозоғистонда чучук сувдан фойдаланиш кўрсаткичи дунё миқёсидаги ўртача кўрсаткичдан ортиб, мос равишда 50 ва 33 фоизга етган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лозим. Дунёнинг кўплаб минтақаларида тез-тез қурғоқчилик ва сув тошқинлари содир бўлмоқда. Бу сув етишмовчилигини ҳамма ўткирроқ ҳис этишига ундаши зарур.
«Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ўтиш барқарор агроозиқ-овқат тизимини ташкил этишга асосланган», – деди ФАО бош директори Цюй Дунъюй. ФАОнинг қайд этишича, дунёда 72 фоиз чучук сув қишлоқ хўжалиги, 16 фоизи – саноат ишлаб чиқариш, 12 фоизи – маиший соҳада қўлланилмоқда.
Дунё аҳолисининг учдан бир қисмга яқинроғи – 2,3 миллиард киши – сув тиқчиллиги кузатилаётган мамлакатларда, 10 фоиз ёки 733 миллион киши – сув таҳликали даражада етишмаётган давлатларда яшамоқда. Дунёда 733 миллион киши нафақат қишлоқ хўжалиги, балки шахсий эҳтиёжлари учун ҳам сувга муҳтож.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил