Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: САЙЛОВ – 2021» мавзусидаги жамоатчилик фикри телефон сўровларининг учинчи босқичини ўтказди.
Унда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Ўзбекистон фуқароларининг электорал хулқ-атвори хусусиятлари аниқланди. Ўзбекистонликларнинг электорал нуқтаи назари, уларнинг овоз беришда иштирок этишга тайёрлиги ва мамлакат сиёсий ҳаётига жалб этилганлиги даражаси ўрганилди.
Марказ берган маълумотларга кўра, сўровда мамлакатнинг турли минтақаларида яшовчи фуқаролар, шаҳарликлар ва қишлоқдагилар, эркаклар ва аёллар, турли миллат ва ижтимоий қатламлар вакиллари, иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторларида банд бўлганлар, ёшлар ва ўрта ҳамда катта ёшдаги кишилар иштирок этган.
Телефон сўровларининг мониторинги ўзбекистонликларнинг электорал маданияти фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига юқори қизиқиш билдиришини кўрсатди. Чунончи, респондентлар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини турли даражадаги мунтазамликда – доимо (45,5%) ва вақти-вақти билан (36,3%) кузатиб боришади.
Тадқиқотнинг аниқлашича, сўров иштирокчиларининг асосий кўпчилиги 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши ҳақида хабардордир.
Сайловолди кампаниясининг бориши ҳақидаги ахборотнинг энг талабгир манбаси телевидение ҳисобланади (66,8%). Қарийб ҳар иккинчи (48,1%) респондент ахборот олиш учун интернетдан фойдаланади.
Ўтказилган телефон сўрови Ўзбекистон Президентлигига бўлажак сайловда аҳолининг иштирок этишга тайёрлиги бўйича юқори даражани қайд қилди (88,2%).
Бу аҳолининг фуқаролар томонидан сайловнинг ижтимоий-сиёсий муҳимлигини чуқур англашда (86,3%), ҳар бир сайловчининг иштирок этиши овоз бериш натижаларига таъсир қилиши мумкинлигига бўлган ишончда намоён бўлаётган етарлича ёрқин электорал маданияти ҳақида далолат беради. Деярли барча ёш тоифасидаги фуқаролар овоз беришда иштирок этишнинг заруриятини англайдилар.
Умуман олганда, кўпчилик ўзбекистонликлар мамлакатда юз бераётган сиёсий жараёнлар ва сайловолди кампаниясининг боришини катта қизиқиш билан кузатмоқда ҳамда бўлажак сайловлар очиқлик, ошкоралик, объективлик ва ҳаққонийлик каби демократик тамойиллар асосида ўтишига ишонч билдирмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил