Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

РИЁ  ЯХШИЛИКЛАРНИ  КЕТКАЗАДИ

— Баъзилар Рамазон ойида катта-катта ресторан ва тўйхоналарда кўпчиликка дабдабали ифторликлар қилиб беришади.

РИЁ  ЯХШИЛИКЛАРНИ  КЕТКАЗАДИ

Тўй ва маросимларни ихчамлаштириш долзарб масала бўлиб турган бугунги кунда диний удум саналган ифторликларни бунчалик дабдаба билан ўтказиш, унга имом-хатибларимиз бош бўлиши тўғримикан?  

Рислиғой СОЛИХЎЖАЕВА,

Тошкент шаҳри

— Аслида Рамазон ойи барча амаллар холис қилинадиган, риё ва ҳаддан ошишдан, бошқаларга малол келтиришдан сақланиладиган муборак ой. Бу ойда инсон буюрилган хайрли ишларга кеча-кундуз қатъий амал қилиш ҳаракатида бўлади.

Ҳадислардан бирида яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам банда ўзини дўзах азобидан қутқариши лозимлиги баён қилинган. Бу ҳадис бандаларни марҳаматли ва мурувватли бўлишга, бошқаларга ёрдам кўрсатишга, хайр-эҳсон қилишга даъват этади. Муҳтожларга таом улашиш эса Рамазон ойида қилинадиган энг хайрли амаллардан биридир. Бу амал юртимизда асосан саҳарлик ва ифторлик тарзида намоён бўлади.

Дастурхон ёзиб, халқни таомлантириш яхши амал, фақат шариатимизда унинг ўзига яраша талаблари бор. Аввало, халқни таомлантириш ўз бойлигини бировларга кўз-кўз қилиб, билдириб қўйиш учун эмас, савоб умидида, холис қилиниши керак. Таклиф этиладиганлар ҳақиқатда эҳсонга муносиб, таомланишга муҳтож кишилар бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Рўза еб-ичишдан маълум миқдорда тийилишни талаб этади. Жумладан, саҳарликда ҳар куни нонуштада тановул қилинадиган миқдордан камроқ овқатланиш керак. Шу билан рўзадор субҳдан шомгача ҳеч нарса истеъмол қилмайди. Ифторликда эса Рамазондан бошқа кунлари кечги овқатга ейдиган таомидан камроғини истеъмол қилади. Рамазонда бировнинг олдига саҳарлик ё ифторлик учун дастурхон ёзмоқчи бўлган киши мана шу жиҳатларни албатта инобатга олиши ва қатъий риоя қилиши шарт. Акс ҳолда, рўзадорни малоллантириб қўяди. Мижози бир-бирига мутлақо тўғри келмайдиган таомларни кетма-кет тановул қилиш, унинг устига турли қўшимча ноз-неъматлар билан озиқланиш, ҳазми оғир овқатларни истеъмол қилиш рўзадан кўзланган умумий мақсадларга зиддир.

Айниқса, шаҳарларимизда ифторлик баҳонасида — хоҳ у уйда бўлсин, хоҳ ресторанда — юзлаб кишиларга дастурхон ёзилади. Энг ачинарлиси шундаки, ифторлик тугагандан кейин дастурхондаги етмиш-саксон фоиз ноз-неъмат шундайлигича қолиб кетади. Кўп ҳолларда бировнинг қўли теккан ва дастурхондан қайтган озиқ-овқатлар исроф қилинади. Бу шариатга мувофиқ эмас, чунки шариатимизда исрофгарчилик қаттиқ қораланган. Натижада, ифторлик қилиб савобга эришаман деган киши йўл қўйган риёкорлиги, дабдабабозлиги ва исрофгарлиги учун гуноҳкор бўлади.                              

Бунинг ўрнига ифторлик масаллиқларини бир неча муҳтож оилаларга улашиб бериш ҳам мумкин. Бундай қилиш юқорида санаб ўтилган ва гуноҳга сабаб бўладиган ҳолатнинг олдини олади.

Рамазон ойидаги бундай амалларни ортиқча дабдабаларсиз элу юртга манфаати тегадиган тарзда ўтказишга имом-хатибларимиз ва тегишли масъуллар доимий тарғиб қилиб келишяпти.

Ислом УБАЙДУЛЛАЕВ,

Тошкент шаҳридаги

«Доруссалом» жоме масжиди имом ноиби     




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар