Етти кун      Бош саҳифа

Ҳукумат ҳисоботи танқидий кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида қилинган ишларни ижобий баҳоладилар.
Шу билан бирга, халқ вакиллари аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам қизиқди.
Қайд этилишича, олис қишлоқларга ичимлик сувни ташиб етказиб бериш учун ҳар бирининг ҳажми 25 метр куб бўлган 100 та сув ташиш машинасини олиб келиш бўйича шартнома имзоланган ва улар жорий йилнинг 1 августига қадар тўлиқ олиб келинади.
Йиғилишда депутатлар томонидан жорий йилги Давлат дастури бандларининг ижроси, айниқса, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига қаратилган бандларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги тегишли фармонининг 24-бандида белгиланган ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан кўчат экиш мажбурияти бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги етарли даражада эмаслиги қайд этилди.
Депутатларнинг айтишича, Давлат дастурининг 123-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ободонлаштириш бошқармалари таркибида дарахт ва буталарни ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш масаласи юзасидан амалга оширилган ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаган. Бу эса фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Муҳокамалар давомида Дастур ижросини тўлиқ ва сифатли бажарилиши борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, бу борадаги ишларни келгусида ҳам давом эттириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Йиғилишда Давлат дастури бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг  ҳисоботи маъқулланди.




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔89

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔115

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 89    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 115    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар