Етти кун      Бош саҳифа

Олти ойда 954 киши ҳалок бўлган…

Йўлдаги қурбонлар ҳақида гап очилса, туғилмаган гўдакка қўйилган монумент кўз олдимга келади. Айтишларича, Колумбиянинг Санто-Доминго шаҳри яқинидаги йўл бўйидаги қояга ишланган ушбу асар ҳомиладор аёли йўл-транспорт ҳалокати туфайли вафот этган ҳайкалтарошнинг дил фарёди экан...

Сенат қўмитаси мажлисида ички ишлар вазирининг ахборотини эшитиб, ўша монумент хаёлимда гавдалана бошлади. Келтирилишича, юртимизда 2021 йилнинг 6 ойи давомида 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани оқибатида 3170 нафар фуқаро жароҳатланган бўлса, 954 нафар киши ҳалок бўлган. Энг ачинарлиси, болалар билан боғлиқ 542 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар норасида нобуд бўлган.
ИИВ вакиллари изоҳ беришича, биринчи ярим йилликда йўл ҳаракати қоидабузарлиги 40,8 фоиз ортиб, қарийб 3,5 миллионтага етгани кўнгилсиз  ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлган. Шубҳасиз, қоидабузарлик – энг ёмон иллат. Агар буни ҳайдовчи кўра-била туриб қилса, албатта. Бироқ қоидабузарлик йўл инфратузилмасидаги муаммолар туфайли юз берса-чи? Йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги, йўл белгиларнинг эскириб кетгани ёки етарлича белгиланмагани, ёритиш тизими ҳатто шаҳар жойларида кўнгилдагидек йўлга қўйилмагани, светофорлар яхши ишламаслиги, йўл чизиқлари бир ёмғирдан сўнг ўчиб кетиши... Эҳ-ҳе, қайси бирини санайлик, буларнинг бари авариялар ўчоғига айланиши ҳақида негадир ҳеч ким оғиз очмайди. 
Кўчаларни фоторадарлар билан тўлдираётган, йўлларни тадбиркорларга бўлиб бераётган мутасаддилар, энг аввало, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ўнқир-чўнқир, нобоп йўлларни тўғрилаб қўйиш ҳақида ҳам жиддийроқ ўйлашса, эҳтимол, кўнгилсиз ҳолатлар, қурбонлар камаяр эдими...

«Xolis fikr» телеграм канали




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар