Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тоза ичимлик сув – ҳамон долзарблигича қолмоқда

Депутатлар халқ ва ҳокимият ўртасида мисоли кўп­рикдир. Жамиятдаги муаммолар, қолаверса, сайловчилари олдида ваъда берган масалалар депутатлик фаолиятининг бош мезони бўлиши керак. Хўш, Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўз вазифасини қай даражада бажаришмоқда?
 

Тоза  ичимлик сув – ҳамон  долзарблигича  қолмоқда

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ва депутатларига аҳоли томонидан 120 дан зиёд мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 70 га яқини ижобий ҳал этилган, 20 таси тегишли ташкилот ва идораларга йўналтирилган. Мурожаатларнинг 30 таси юзасидан тегишли кўрсатмалар ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
Бугун Қашқадарё вилоятида, жумладан, Қарши шаҳридаги кўплаб аҳоли пунктлари ҳамон тоза ичимлик сув таъминотига эга эмас. Айрим ҳудудларда ичимлик сув таъминоти тизими умуман йўқ, айримларида эса бир пайтлар қурилган тармоқлар аллақачон эскириб, умуман талабга жавоб бермай қолган. Аҳолининг турли ташкилотлар, давлат идораларига қилаётган арз ва шикоятлари орасида ушбу масалага оид мурожаатлар кўплигининг боиси ҳам шунда.
Вилоятда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш бўйича ҳар йили муайян ишлар бажарилади. Янги-янги ҳудудларга сув тармоқлари тортилиб, аҳолига тоза ичимлик сув етказиб бериляпти. Жумладан, умумий ҳисобда Қашқадарё вилояти аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашга 432,4 млрд. сўм, хусусан, Қарши шаҳрида ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан 119,8 млрд. сўм ажратилди.
Қарши шаҳрида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш азалдан долзарб масалалардан бири бўлиб келган. Бу борада ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 5 та маҳалла фуқаролар йиғини марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган, 28 та маҳалла фуқаролар йиғини эса қисман марказлашган ичимлик сув билан таъминланган.
– Ёз фаслида аҳолини қийнаётган муаммолардан бири ичимлик сув масаласи эди, – дейди Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Дияр Зайниев. – Янги ло­йиҳага асосан, «Қиличбек Қўрғонча» маҳалласида ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 41 минг 339 метр турли диаметрдаги қувурлар тортилиб, 119 дона кузатув қудуғи ўрнатилади.
«Маҳалламизда 16 та кўча мавжуд бўлиб, 3 минг 313 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни кунда маҳаллада тоза ичимлик сув ўтказиш ишлари давом этмоқда. Ишлар якунига етгач, ҳудуддан 12 километр сув қувури ўтказилиб, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжи қондирилади. Бу ишларга бош-қош бўлаётган Экологик партия Қашқадарё вилояти кенгаши ҳамда депутатлардан миннатдормиз» – дейди «Қиличбек Қўрғонча» МФЙ раиси Анвар Ҳакимов.
Дарҳақиқат, ҳаётингизни бир кун ичимлик сувсиз тасаввур қилиб кўринг. Жудаям қийин, тўғрими? Қарши шаҳридаги ичимлик сув муаммосининг босқичма-босқич ҳал этиб борилаётгани эса аҳолини ана шундай қийинчиликлардан озод қилишга хизмат қилмоқда.

Сожида АЛЛАЁРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё
вилояти кенгаши матбуот хизмати бўйича мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

Амалиёт илмга асосланса самара беради

🕔08:53, 23.04.2026 ✔107

Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

Батафсил
Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔188

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔325

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 107    🕔 08:53, 23.04.2026
  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 188    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 325    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 340    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 478    🕔 14:47, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар