Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Эркаклик ғурури пул эвазига сотиб олинадиган нарсаларга бой берилмаслиги керак

Бир куни қабулимга бир йигит ҳая­жон билан, ажабланган ҳолатда кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. 
 

Эркаклик ғурури пул эвазига сотиб олинадиган нарсаларга бой берилмаслиги керак

У: «Қизларнинг тарбияси тўғрисида кўпроқ гапирмасангиз бўлмайди шекилли. Аёллар, айниқса турмушга чиқмаган қизлар жуда ҳам айниб, беҳаё, тарбиясиз бўлиб бораяпти», деб ўз эътирозини билдирди.
Унинг бу эътирозида яқин вақт ичида қандайдир ҳодиса рўй бергани, у йигитнинг онгига қаттиқ таъсир қилгани сезилиб турарди. Йигитнинг ҳаяжонига қандайдир ҳодиса сабаб бўлганини тушуниб турган ҳолда: «Нима бўлди?», деб сўрадим.
У йигит: «Кўчада кира қилиб юрган бир машинани тўхтатдим. Ҳайдовчи ёнидаги олд ўриндиқда бир қиз ҳам ўтирганди. Мен айтган манзилга қараб кетарканмиз, беихтиёр олд ўриндиқдаги қизга кўзим тушди. Унинг кийимлари бир аҳволда, деярли ярим-яланғоч экан. Шу вақт қиз машина магнитофони тугмаларини боса бошлади. У қилди-бу қилди, анча уринди, ўзи истаган нарсани тополмагач, ёнидаги ҳайдовчига қараб: «Ада, ўзингиз қаранг буни, фалон нарсага қўйинг, мен тополмаяпман», деб қолди. Эътибор берсам, унинг тугмаларни боса олмаётганига тирноқлари халақит бераётган экан. Энг ажабланганим шундаки, автомобилни бошқариб кетаётган отаси қизининг кийинишига мутлақо бепарво эди. Шу ҳолат менга қаттиқ таъсир қилди. Наҳотки ота ўз қизини шу ҳолатда кўчага чиқишига, уни ўз ёнида олиб юришга қўйиб берса?! Балки қизини ўқишга, ишга, бозор ёки бошқа ерга олиб бораётгандир. Эҳтимол ўзини замонавий оталардан ҳисоблаб, қизининг истаганича кийинишига қўйиб беришидан фахрланар ҳам!
Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги кунда ҳар бир қадамда бу каби ҳолатларни учратиш мумкин. Айрим ота-оналар қизларини кийим-кечак дўконига олиб кириб, бир-биридан тор, елкаси, орқаси очиқ ажнабий либосларни кийдириб кўраётганини, ҳаттоки отаси буларни кийдириб кўриб: «Йўқ, бу ярашмади, бу унчалик одамни жалб қилиб, ўзига тортадиган эмас экан, беўхшов бўлиб қолдинг, яна ҳам яхшироғини, яна ҳам торроғини, яна ҳам калтароғини кийгин», деб тавсия қилаётганига ҳам гувоҳ бўлаётганлар бор.
Инсон замон талаби шу экан-да, деб нима бўлса қабул қилиб кетавермаслиги керак. Болалар учун аввало ота-оналар масъул. Улар фарзандлар соф фитратда дунёга келишини, ота-оналар уларни ўзларидан келиб чиқиб ё бузишлари, ёки тузатишлари мумкинлигини унутмаслик­лари лозим. Орамизда бу каби нохуш ҳолатлар пайдо бўлса, уларга лоқайд қарамаслигимиз шарт.
Кези келганда янгиланиб, тобора мудҳиш тус олиб бораётган яна бир эски дардимиз ҳақида тўхталиб ўтсам. Яқинда мебель сотадиган дўкончи таниш­ларимиздан бири шикоят қилиб қолди: «Тўйларда барча уй жиҳозларини олиш харажатлари келин томонга юклангани барчамизга маълум. Ҳозирги кунда онасининг этагини ушлаб катта бўлган йигитчалар номардларча келин тарафдан ҳамма жиҳозларни, сарфу харажатларни талаб қилаётгани ачинарли. Асосан аёлларимизнинг тизгинсиз орзу-ҳаваси деб чегарадан чиқиш ҳолатлари кўпайгандан-кўпайиб боряпти. Биз эркаклар эса бундай гап-сўзларга ҳеч қандай муносабат билдира олмаяпмиз, буларнинг ёмонлигини билиб туриб ҳам қаршилик кўрсата олмаяпмиз.
Яқиндан бери янги бир одат пайдо бўлиб қолди. Мебель танлаш жараёнига энди келин ва унинг онаси билан куёв ва онаси ҳам келадиган одат чиқарди. Куёв билан унинг онаси мебель дўконида айланиб, у ерда ўнлаб ҳар хил кўринишдаги, ҳар хил мамлакатлардан келтирилган, турли қийматга эга мебелларни кўриб чиқади. Шуларнинг ичидан келин билан онаси бир мебелни кўрсатиб: «Мана бу мебель бўладими?», деб танласа, куёв билан онаси келиб туриб: «Йўқ, бу бўлмайди, бизга ёқмади, бошқасини танлаймиз», дейди. Келин билан она бошқасини танлаб: «Мана буни кўрингларчи, буниси бизга ёқди», деса, куёв билан онаси яна: «Йўқ, бу ҳам бўлмайди, уйимизнинг ҳажмига тўғри келмайди. Бу кичкина бўлиб қолади, хонамиз ниҳоятда катта, уйимизни ҳайбатига, савлатига ярашадиган мебель бўлиши керак», дейишади. Ахийри келин билан онаси: «Майли, ўзларингга маъқул бўлганини танланглар, кейин гаплашармиз», дейишади. Куёв билан онаси эса ўзлари айтгандек, уйларининг савлатига, ҳажмига тўғри келадиган ўта қимматбаҳо, хориждан келтирилган мебелни танлайди. Келин билан онаси мажбур бўлиб, қуввати етса ўша ерда тўлаяпти, агар етмаса насия қилиб: «Шуни банд қилиб қўйинглар, биз эрта-индин пулини тўлиқ тўлаб олиб кетамиз», деб кетишяпти. Биз-ку, мебель сотганимизга хурсандмиз. Лекин янги пайдо бўлаётган бу одат бориб-бориб юртимиз, миллатимиз, айниқса эркак­ларнинг номига доғ бўлиб тушади-ку! Шу кетишда келажак авлодимизни нималар кутяпти экан?! Беш-ўн йилдан кейин қандай ҳолат юзага чиқар экан, деб ҳайронмиз. Куёвларимиз ўз йигитлик ғурурини, оталар эркаклик ғурурини, оналар эса ўзларининг аёллик, қайноналик мақом-мартабасини билса, ҳурмати, обрў-эътиборини сақлашга ҳаракат қилса. Арзимас молу дунё учун, арзимас уйнинг жиҳози учун бор-йўғидан воз кечиб юборавериш одамгарчиликка ҳам тўғри келмайдиган иш эмасми?», деб мулоҳаза билдирди.
Ҳақиқатан ҳам, минг афсуски, ҳозирда мана шу каби ҳолатлар кундан-кунга урчиб бормоқда. Тўғри, улар ҳақида кўп-кўп айтиляпти. Уларни эшитиб, бунга амал қилаётганлар озроқ бўлса ҳам бор. Айрим ижобий ўзгаришлар ҳам кўзга ташланмоқда. Биз буларни инкор этолмаймиз.
Аммо нисбатан олиб қараганда, булар барибир жуда ҳам оз. Истардикки, ҳақиқий йигитлар, ҳақиқий эркаклар ўзларининг эркаклик ғурури, шаъни, обрў-эътиборини арзимас мол-дунёга, чой чақага ёки хориждан келтирилган бирор-бир жиҳозга алмаштириб юбормаса. Булар келажакда ботмонлаб, қанча-қанча мол-дунё сарф қилиб бўлса ҳам топилмайдиган обрў, маънавий тарбия, қолаверса, иймон-­эътиқод шартидир.

Исҳоқжон БЕГМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар