Тошкент шаҳрида 5-10 июль кунлари атмосфера ҳавосидаги чангнинг рухсат этилган ўртача кунлик концентрацияси 3,3 бараварга ошиб кетди. Бу ҳақда 13 та стационар постда ҳавонинг ифлосланиш кузатувлари борасида олиб борилган мониторинг маълумотларига таяниб, «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳар бўйича ушбу даврда азот диоксиди 1,5 марта; водород фторид (HF) бўйича 1,6 марта, фенол ва углерод оксиди бўйича 1,3 марта ортгани қайд этилган. Бошқа ифлослантирувчи моддалар санитар меъёрдан ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётганини, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилишини маълум қилганди.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил