Иқлим      Бош саҳифа

Жиддий вазифалар катта масъулиятни талаб этади

Танқидий-таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Тошкент шаҳар партия ташкилотининг жорий йил дастлабки олти ойидаги фаолиятига бағишланган йиғилиши ана шу руҳда ўтказилди.

Жиддий вазифалар катта масъулиятни талаб этади

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Н.Обломуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Экопартиядан Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Экопартия Тошкент шаҳар Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти атрофлича сарҳисоб қилинди. Бу борадаги хато ва камчилик­лар бирма-бир санаб ўтилди. Ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашни янада кучайтириш, пойтахт шаҳар партия ташкилотининг туман Кенгашлари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Куни кеча махсус ишчи гуруҳ пойтахтимиз маҳаллаларида бўлиб, экологик барқарорлик, аҳоли мурожаатлари юзасидан ўрганишлар олиб боришни бошлади. Ўрганишлар натижасида маҳалла аҳлидан тушаётган мурожаатларнинг аксарияти дарахтларни буташ ва кесиш билан боғлиқ амалдаги тартиблар юзасидан экани маълум бўлди.
Туман Экологик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инс­пекцияси ходими шу ернинг ўзида аҳоли вакилларига белгиланган тартиб ва меъёрлар тўғрисида тушунтириш берди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔135

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 23-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар