Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик экани, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасида бўлиши мустаҳкамланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни (2016 йил 19 сентябрь, ЎРҚ-408-сон) 17-моддасида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги Низомнинг биринчи бобида «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг (кенжа турлари) нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
9 июль куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлисида жорий йилнинг 12 май куни ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган, «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқнинг отилиши юзасидан ОАВ вакили томонидан йўлланган саволга Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Севара Давлатова: «Тянь-Шань қўнғир айиғини овлаш бўйича иккинчи рухсатнома бекор қилинмаган. Фақат жамоатчиликда кучли эътироз бўлгани туфайли вақтинча тўхтатиб қўйилган...», деб жавоб берди.
Ўзбекистон Экологик партияси кенг жамоатчилик муносабатини инобатга олган ҳолда, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини муҳофаза қилиш мақсадида «Қизил китоб»га киритилган Тянь-Шань қўнғир айиғини овлаш бўйича иккинчи рухсатномани вақтинча тўхтатиб туриш эмас, аксинча бекор қилиш керак, деб ҳисоблайди.
Умуман олганда, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини кўпайтириш учун зарур шароитларни яратиш, шунингдек, бундай ҳайвон турларини овлашга нисбатан мораторий эълон қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Экологик
партияси
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил