Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Алиовулга қўш қанот бўлиб

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Мўйноқ туманининг Алиовул қишлоғини обод қилиш мақсадида ушбу ҳудудда бунёдкорликнинг биринчи ғишти қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот ва Тупроққальа туманлари Кенгашлари мамлакатда биринчи бўлиб «Али­овулнинг ободлигига қўш қанотмиз!» шиори остида ташаббус билан чиқди.

Алиовулга қўш қанот бўлиб

­Халқимизда қурувчиларни «Ҳорманг, уста!» деб йўқлаш одати бор. Шу мақсадда бир гуруҳ боғотликлар қурувчиларга елкадош бўлиш учун Алиовул қишлоғига сафар уюштиришди.
Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати У.Иброҳимов ва Тупроққалъа туман Кенгаши раиси Р.Рўзметов умумхалқ ишига туҳфа сифатида келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, китоблар ва қўлланмаларни марказий штабга топширишди. Шундан кейин, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот тумани Кенгаши қошида ташкил қилинган «Орол» ашула ва рақс дастаси тадбир иштирокчилари учун мусиқий дастур намойиш этишди. Мусиқий дастурдан олам-олам қувончларга тўлган  тадбир иштирокчилари ҳар бир чиқишни давомли қарсаклар билан аъло кайфиятда қабул қилиб, оромбахш куй ва қўшиқлар, рақсларга уланиб кетди.
Тадбир давомида Мўйноқнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Айниқса, Ҳаким ота – Сулаймон Бақирғоний бобо мажмуасининг  замонавий қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ўз кўзлари билан кўрган иштирокчилар юртимизнинг тинчлиги, олиб борилаётган ишларнинг улуғлигига шукроналар келтиришди. Ўтган аждодларимиз ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Ойсулув АМИНОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси 
Боғот туман Кенгаши 
«Аёллар қаноти» етакчиси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔21

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔154

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔218

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар