Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Унутилган оддий бурчимиз

Эрталаб туппа-тузук аёлнинг катта йўл ёқасига чиқинди халтани бамайлихотир ташлаб, йўлида бемалол давом этиши бошқа йўловчининг ғашини келтирди. Унинг «Опа, йўл ёқасига ҳам чиқинди ташлайсизми...», деган хитоби жавобсиз, муаллақ қолиб кетди.

Ҳар тонг ишга кетаётиб чор-атрофни чиннидек тозалаётган аёллар – ободонлаштириш соҳаси ходимларига кўзим тушади. Яхшиям шулар бор, кўчаларимиз топ-тоза туради. Ўзимча бир лаҳзага бўлса-да, кундалик ҳаётимизни уларнинг меҳнатисиз тасаввур этишга ҳаракат қиламан. Чор-атроф не аҳволга тушишини анг­лаш қийин эмаслигини ҳис этаман шунда.
Кўп қаватли уйлардан иборат мавзеларга ҳеч эъти­бор билан назар солганмисиз? Кейинги пайтда истаган одамнинг истаган жойга, йўлаклар, подъезд атрофи, умуман, қаерни ихтиёр этса, ўша жойга чиқинди ташлаб кетиши «урф»га кирган. Йўл юзида салқин ичимликлардан бўшаган пластик идишлар, шиша синиқлари, целофан халталар, шох-шабба, дарахтларнинг илк сарғайган барглари уюми.
«Озода халқмиз», деб керилишга устамизу, бироқ кўча-кўйнинг хоҳлаган жо­йига елим халталардаги маиший чиқиндиларни киши билмас тарзда ташлаб, индамай яна йўлда давом этаверамиз. Наҳот маҳалламиз, кўп қаватли уйлар атрофида уюм-уюм чиқиндилар пайдо бўлишига давлат айбдор бўлса?! Чиқинди пакетни юз қадам наридаги чиқиндихонага элтиб қўйиш қийинми шунча?! Бунинг учун наҳот маблағ талаб этилса? Ахир уйимиз, хонадонимизнинг исталган жойида чиқиндиларни қолдирмаймиз-ку.
Бугунги кунда кўп қаватли уйлар жойлашган ҳар бир маҳаллада бир эмас, бир неча маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари бор. Уларга бириктирилган одамлар арзимаган ойлик эвазига хонадонлардан чиққан целофан пакетларни саранжомлайди. Наҳотки тўрт-беш қадам юришдан эринмай, чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб бориш шунча қийин бўлса?! Афсуски, айрим мавзеларнинг аҳволига қараб, кўнгил хира тортади. Исталган жойга чиқинди ташлаб кетиш учун одам қанчалик худбин, бефаросат, калтабин бўлиши керак.
Ҳаво ҳарорати қирқ даражадан ортаётган бир пайтда ҳар жойда қолдирилган бундай турфа ахлат халталари, чиқинди уюмлари ҳавога, ташқи муҳитга ўзидан нохуш ис, зарарли бактерияларни тарқатмайди, деб ким ҳам айта олади. Бугун хавфли касалликлар авж олаётган, об-ҳаводаги, иқлимдаги глобал ўзгаришлар юз бераётган мураккаб бир даврда турфа синовларнинг илдизини одамзот ўзидан, ўз хатти-ҳаракатидан ҳам излашга уриниб кўрса, ёмон бўлмасди. Маҳалла-кўй, мавзелар, йўл-йўлак­лар ҳам ўз уйимиз аслида. Уларни озода сақлаш, тозаликка риоя этиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Назокат УСМОНОВА,
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔21

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔154

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔218

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар