Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Табиатга етказилган зарар 3,6 млн. сўмни ташкил этди

Ёз мавсумида буғдой ўримидан бўшаган ер майдонларига ўт қўйилиши сабабли унумдорликнинг пасайиши фермер ҳамда деҳқонларимизга аввалдан уқтириб келинса-да, афсуски, бу каби ишлар учраб турибди.

Табиатга етказилган зарар  3,6 млн. сўмни ташкил этди

Айни дамда кунлар иссиқ бўлгани туфайли кичик учқундан ҳам катта аланга ҳосил бўлиб, ён-атрофга тарқаши ва кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Ўтган ҳафта якунида ижтимоий тармоқларда юқорида айтилганидек буғдой ўрилган майдонга ўт қўйилгани акс этган видео тарқалди ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аниқланишича, видеолавҳадаги ҳолат Чиноз тумани ҳудудида фаолият юрутувчи «Агро голд» фермер хўжалигига тегишли бўлган  икки гектар майдонда содир этилган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, туман экология ва  атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан мазкур  фермер хўжалик раҳбарига ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар кўриб чиқиш учун туман маъмурий судига тақдим қилинган.

Сомонларнинг ёниши жараёнида атмосферага кўтариладиган зарарли моддалар бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 3,6 млн. сўмни ташкил этган. Фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК­нинг 88-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг 5 баробари (1,225 млн. сўм) миқдорида маъмурий иш қўзғатилди, дейилади хабарда.

Шунингдек, туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари раҳбарларига буғдой ўримидан бўшаган ер майдонларига ўт қўйиш ҳолатлари қайтарилмаслиги учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чиноз тумани Ёнғинга қарши курашиш бўлими масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари ҳам тарқарилгани айтилмоқда.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар