Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМасъуллар бунга нима дейди?
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, партиянинг Тошкент шаҳар ҳамда Олмазор туман ташкилотлари масъуллари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инспекторлар, халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгаши депутатлари, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш мақсадида экологик рейд ўтказилди.
Рейд давомида мазкур боғнинг қаровсиз аҳволдалиги, бу ердаги аксарият манзарали дарахт ва ўсимликлар ўз вақтида суғорилмагани оқибатида қуриб қолгани, бу жараён бошқа дарахт турларида ҳам бошланаётгани, янада ачинарлиси яқин йиллар давомида ўз кўрки ва чиройи билан кўпчиликни ўзига жалб қилган мазкур боғ бугунга келиб, ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган чиқиндихонага айланган.
Боғдаги бундай ҳолатнинг янада ачинарли тус олишига яқинда ушбу ҳудуддаги автомобилларни вақтинча сақлаш майдонида содир бўлган ёнғин ҳам сабаб бўлган.
Экологик рейднинг натижаси бўйича шу ернинг ўзида масъуллар иштирокида баённома расмийлаштирилди.
Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг инвесторларга тақсимлаб берилган қисмларида дарахтларнинг қуриб қолиши ва чиқиндилар билан тўлиб бораётгани бўйича расмий огоҳлантириш хати ва қонуний тартибда чора кўрилишини Ўзбекистон Экологик партияси қатъий талаб қилади ва назоратга олади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил