Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Талон-торож қилинаётган ерлар

Бунга қачон барҳам берилади?

Эндиликда ерларни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотишга чек қўйилади.

Талон-торож қилинаётган ерлар

Айнан шундай қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилди.

Бу давлатимиз раҳбарининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ўз ифодасини топди.

Адлия вазирлиги томонидан фармонда белгиланган янги тартиблар бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Унда Адлия вазири, Бош прокурор ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов Президентимизнинг ерга оид фармони тарихий ҳужжат эканини қайд этди. Унда амалиётда учраётган ер билан боғлиқ қонунбузарликлар, муаммоларга чек қўйишга оид ечимлар ўз ифодасини топган. Эндиликда шу асосда ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтиришга оид бир қатор янги тартиблар амалга киритилади.

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда. Яъни мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиёти тўлиқ тугатилмоқда. Бунда хусусий сектор учун – мулк ва ижара ҳуқуқини, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқини қолдириш назарда тутилди.

Ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш мақсадида қуйидаги тартиблар белгиланди: ҳоким қарори асосида ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилинади.

Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларга – хусусий мулк қилиб сотиш, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерларни ҳамда хорижий шахсларга – ижара ҳуқуқини электрон аукционда сотилади.

Айрим тоифадаги шахсларга (ҳарбийлар, кам таъминланган оилалар, турар жойи бузилишга тушганлар) ерларни тўғридан-тўғри ва бепул бериш ўрнига аукциондан ер сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш тизими жорий этилади. Жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрида бўлган ерлар ҳақ эвазига хусусийлаштирилади. Энг яхши таклифни танлаш («swiss challenge») орқали камида 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига Ҳукумат қарори билан ижарага ер бериш (бунда инвестор лойиҳа суммасининг камида 10 фоизини олдиндан депозитга қўйиши лозимлиги) назарда тутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда янги тартиб жорий этилди. Хусусан, ер барча фуқаро ва ташкилотларга очиқ танлов асосида берилади. (Амалда МЧЖ, деҳқон хўжаликларига танловсиз берилар эди).

Боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжа лиги юритиш учун ер бериш тартибини бекор қилиш, янги ажратиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони ўлчами ва ижара муддатини бугунги кун талаблари асосида белгилаш кўзда тутилган.

Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назорат кучайтирилади. Туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди (ерни бириктириш, фармойиш чиқариш, ерни кўчириш); қишлоқ хўжалиги ери ижараси бўйича очиқ танлов якуни вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланади, ижара шартном аси (туман ҳокимлиги ва ғолиб ўртасида) электрон шаклда тузилади.

Ҳоким қарорлари «е-қарор» ахборот тизимида шакллантирилади. Ернинг жойлашув харитаси «Иннола» ва «AрсГИС» дастурларида шакллантирилади. Ерга бўлган ҳуқуқ автоматик тарзда кадастр рўйхатидан ўтказилади.

Вилоят ҳокимининг ер бўйича қарорлари адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Ҳокимнинг айни бир қарори билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратиш тақиқланади.

Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёни «Е-YERNAZORAT» ахборот тизими орқа ли юритилади .

Кадастр, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан ер ажратиш устидан давлат назорати амалга оширилади. Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади. Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди. Хусусан, ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик киритилди.

Суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади (амалда бундай жавобгарлик маъмурийдан кейин белгиланган). Ер соҳасида барча маъмурий жарималарни тайинлаш ваколати кадастр органларига ўтказилади. Ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.

Мазкур ўзгартиришлардан кейин ерларни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотиш кескин камаяди. Ерлар барча учун бир хил ва шаффоф тартибда ажратилади. Ер бозор активига айланади ва молиявий оборотга киради. Ер ажратиш тартиби ягона ҳужжат – Ер кодексида белгиланади. Ер соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратининг самарадорлиги ортади.

Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔142

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔143

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
«Матонат  мадҳияси»

«Матонат мадҳияси»

🕔09:15, 08.05.2026 ✔283

Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 142    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 143    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 283    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 451    🕔 08:53, 23.04.2026
  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 533    🕔 18:03, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар