Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБу ҳақда АҚШнинг YouTube видеохостинги янги қоидаларида эълон қилинган. Компания 2021 йил 1 июндан ушбу платформага жойланган барча видеоларга реклама роликларини қўшади.
Ёзнинг биринчи кунидан Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда YouTube’нинг янгиланган фойдаланиш шартлари, жумладан, видеохостинг орқали контентдан пул ишлаш ҳуқуқи амал қила бошлайди. Бунга кўра, ҳатто YouTube’нинг «Ҳамкорлик дастури»га уланмаган видеоларга ҳам реклама жойлаштирилади.
Шунингдек, AҚШдан ташқарида яшовчи барча контент яратувчиларнинг даромадлари роялти ҳисобланади ва AҚШ қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
(Изоҳ: «роялти» — патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, франчайзалар, табиий ресурслар ва бошқа мулк турларидан фойдал анганлик учун лицензия тўлови тури, одатда пул билан бериладиган даврий компенсация). Бироқ, бунда фақатгина AҚШда томоша қилингани учун олинган даромадлар солиққа тортилади. Бу нафақат томоша қилишдан келадиган даромадларга, балки YouTube Premium, суперчат ва ҳомийлик масалаларига ҳам тааллуқли.
Шу муносабат билан барча муаллифлар солиқ маълумотларини — СТИР, юридик шахс номи ва тижорий номини Google AdSense хизматига 31 майга қадар юбориши керак. Aгар ушбу маълумотлар белгиланган муддат ичида юборилмаса, видеохостинг томоша қилишлар сони орқали тушган даромаднинг 24 фоизигача ўзида сақлаб қолиши мумкин.
P.S. Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги YouTube видеохостинг маъмуриятига Ўзбекистонни «Ҳамкорлик дастурлари» рўйхатига қўшиш борасида кўп маротаба мурожаат қилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил