Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизнинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бормоқда. Шу кунларга қадар, Саудия Арабистони ҳукумати ҳаж ва умра сафарларини бошлашга оид бирор-бир якуний баёнотни эълон қилгани йўқ.
Таъкидлаш керакки, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва хизмат кўрсатиш маркази ҳам айни кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж мавсумини ўтказишга рухсат берилгани, унга хориждан 45 минг нафар зиёратчилар қабул қилиниши ҳақидаги хабарларга раддия бериб, «Ҳаж – 2021» мавсумини ташкил қилиш ва четдан ҳожилар қабул қилишга доир ҳукумат қарори кейинроқ эълон қилинишини маълум қилди.
Эслатиб ўтиш зарурки, Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси (GACA) с аёҳат ва бошқа мақсадларда мамлакатга ташриф буюрувчи чет элликлар (кириш тўхтатилмаган мамлакатлардан келганлар) учун тиббий-санитар ва эпидемиологик шартлар тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқарган. Унга кўра, мамлакатга киришда ҳар бир чет эл йўловчисидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўйхатидан ўтган Pfi zer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) вакциналарининг икки дозаси ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакцинасининг бир дозасини қабул қилганлик ҳақида махсус сертификат талаб қилинади.
Вакцина сертификатлари келаётган йўловчиларга эмлашни амалга оширган давлатнинг расмий соғлиқни сақлаш идоралари тасдиқлаши ва охирги дозани олиш муддати (икки дозали эмлашнинг иккинчи дозаси ёки битта дозали эмлашнинг биринчи дозаси) САПга саёҳат қилишдан 14 кундан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Ҳар бир вакцина сертификатлари Қиролликнинг назорат пунктларида текширувдан ўтказилади.
Юқоридаги каби талабларга жавоб бермайдиган йўловчилар белгиланган манзилга, жўнаб кетган жойларига қайтариб юборилади ва йўл харажатларини авиакомпания ўз зиммасига олади. Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик саёҳатчиларга Саудия Арабистонига кириш тақиқланишидан ташқари, қонуний мажбуриятларни ҳам юклайди. Изоляция бўйича кўрсатмалар ёки карантин қоидаларини бузган фуқаролар ва резидентлар 200 минг риёл (53,2 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ва такрорий бузилган тақдирда, жазо икки баравар кўпайтирилади. Саудиялик бўлмаган қонунбузарлар Қиролликдан депортация қилинади ва шахсга нисбатан жазо ижро этилгандан кейин уларнинг мамлакатга киришига тақиқ қўйилади.
Маълумот ўрнида, 2021 йил 30 май ҳолатига кўра, Саудия Арабистонидаги коронавируснинг тасдиқланган 449 минг 191 та ҳолати қайд этилган. Ўлим сони 7 минг 347 дан ошган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Ҳаж» ва «Умра» сафарларга оид ўрганишларни давом эттирган ҳолда муборак сафарлар билан боғлиқ хабарларни расмий нашрларда эълон қилинишини маълум қилади, дейилади хабарда.
Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?
🕔16:01, 21.05.2026
✔142
Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.
Батафсил
Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар
🕔15:56, 21.05.2026
✔142
Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.
Батафсил
«Матонат мадҳияси»
🕔09:15, 08.05.2026
✔283
Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни шукуҳи кўнгилларга чўғ солган ҳолда оламга илиқлик уруғларини сочиб кезиб юрибди. Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбингизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги жасоратларни юракдан ҳис қилиш учун бир маскан излаётган бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – муҳташам Ғалаба боғи!
Батафсил