Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ВИРТУАЛ МАЙДОНГА БАДАРҒА ҚИЛИНГАН БОЛАЛАР

Бугун жамият жадал суръатларда ўзгариб, четдан турли хил ахборотлар, ижобий ва салбий «одат»лар кириб келмоқда. Шулар қаторига ҳозирги кунда замонавий компьютерхоналар — «Play station»ларни ҳам киритсак бўлади.

ВИРТУАЛ МАЙДОНГА БАДАРҒА ҚИЛИНГАН БОЛАЛАР

Болалар ўйинларни соатлаб бир нуқтага термулганча ўйнайди. Бу билан кўзда турли касалликлар келиб чиқади. Майда қон томирлари узилиши мумкин. Шуларни инобатга олиб, белгилаб қўйилганки, инсон кўзи билан компьютер ора лиғида муайян масофа бўлиши керак. Шундагина турли касалликлар келиб чиқишининг олди олинган бўлади.

Баъзилар шахсий компьютерларида фақат ўйинлар ўйнаб, ўз вақтларини беҳуда ўтказишяпти. Ота-оналар ишдалигида назоратсиз қолиши болаларга асқатмоқда. Шунда айрим ёшлар «Барибир кўришмаяпти-ку» деган қабилида жангари ўйинлар билан машғул бўлишади.

Энг асосий масала — ўз соғлиқларига зарарлигини билишмайди. Ютган сайин ўйин авжига чиқиб боради. Айрим пайтларда мана шу ўйинлар бошқа жиноятларга ҳам туртки бўлиб қолмоқда. Энг ачинарлиси, ўйинлардаги айрим саҳналар миллатимиз учун ёт фаҳш саҳналари билан «бойитилган». Буни кўргач , бо ла лар онги заҳарланиши табиий.

Counter-Strike, GTA, Alien Shooter... Барчасида қонли тўқнашув, ваҳшийларча ўлимлар, ҳалокатли ҳолатларни кўрамиз. Бундай ўйинлар билан машғул бўлган боланинг маънавияти, маданияти бузилмаслигига ким кафолат бера олади?! Бу каби ҳолатлар ёшларнинг билим олишига салбий таъсирини ўтказмай қўймайди. Фикр-хаёли ўйинда бўлган боланинг баҳолари тушиб кетади.

Бундан ташқари, ўйиндаги ҳолатлар айрим пайтларда жиноятларга ҳам туртки бўлиб қолмоқда. Баъзи ўсмир ёшдаги болалар ўйинда кўрган саҳнасини ҳаётида амалга оширгиси келади. Маълум бир маънода қилади ҳам. Буни кундалик ҳаётимиздаги рўй бераётган воқеалардан кўришимиз мумкин. «Отасига қўл кўтарган фарзанд», «Ака укасини пичоқлади» ва ҳоказо. Бу каби воқеаларга Сounterstrike каби ўйинлар ўз таъсирини кўрсатмаган, деб ким кафолат бера олади?! Компьютердан узоқ фойдаланиш саломатлигимизга ҳам зарар. Масалан, компьютердан фойдаланаётганда кўз бир нуқтага термулганча зўриқиб ишлайди. Натижада кўз мушаклари зарарланади. Бу эса кўзда толиқиш ва чарчоққа сабаб бўлади. Ўйингоҳларнинг кўпида хоналар қоронғу бўлишидан ташқари яна қора пардалар билан қопланган. Компьютердан чиқаётган зарарли нурлар кўзни толиқтириш, кўриш қобилиятини сусайтириш, бош мияга салбий таъсир кўрсатиш, ҳатто қон босими меъёрини ўзгартириш каби хатарларга сабаб бўлиши мумкин. Бу жангари ўйинларнинг соғлиққа таъсири холос. Яна руҳий-психологик оқибатлари ҳам йўқ эмас. Ўйиндаги баъзи бир воқеликлар ваҳима, қўрқув, жиззакилик, асабийлашиш, бесабрлик, ўзига бўлган ишончсизлик ҳолатларини келтириб чиқаради. Бу кейинчалик ҳаётий муомала-муносабатларда панд бермай қолмайди. Мулоҳаза қилиб кўрсак, болаларнинг виртуал ўйинларга ружу қўйишида бошқа бир қанча асосли омиллар ҳам борлигига амин бўламиз. Баъзи маҳаллалару кўча-кўйда кўнгилочар ўйингоҳлар, спорт майдончалари, етарли эмас. Борлари ҳам «соатига фалон сўм», деб белгилаб қўйилган. Бу масалаларга масъул шахслар муаммонинг бу томонини ҳам бир ўйлаб кўрса, яхши бўларди. Ҳозир барча ҳудудларда арзон уй-жойлар қуриляпти. Бу яхши, аммо шу қатори болаларни ҳам унутмаслик керак. Ёшлар ҳаракатли ўйинлар ўйналадиган жойларда ўйнаши учун етарли даражада имкониятга эга бўлмаса, у ерга борганда ҳайдалса, бошқа жойдан «Чиқ бу ердан, ҳамма жойни пайҳон қиласан!», деган танбеҳни эшитса, албатта бу ҳолатдан улар ранжийди. Шундан кейин бола нима қилсин? Яна ўзига таниш бўлган манзилга ошиқади-да.

Шундай виртуал ўйинлар ўрнига маҳаллаларда замонавий ва етарли адабиётларга эга кутубхоналарни ташкил қилишга эътиборни янада кучайтиришни таклиф қилган бўлардим. Шунда улар ҳам маънан, ҳам жисмонан етук бўлиб улғайишади. Ташқаридан кириб келаётган бегона ёвуз кучлар тенгдошларимизга ўз таъсирини ўтказа олмасди.

Муҳаммадсодиқ ТЎРАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

Амалиёт илмга асосланса самара беради

🕔08:53, 23.04.2026 ✔123

Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

Батафсил
Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔205

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔336

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 123    🕔 08:53, 23.04.2026
  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 205    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 336    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 352    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 490    🕔 14:47, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар