Саломатлик      Бош саҳифа

ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАММА ДАРДГА ДАВО СЕДАНА

Имом Муслим ва Имом Бухорий ҳадисларида таъкидланишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қора седанада ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор», деб марҳамат қилганлар.

ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАММА ДАРДГА ДАВО СЕДАНА

Халқ табобатида седана уруғидан тайёрланган дамламани тиш, меъда, юрак оғриқларида, сийдик ҳайдайдиган восита сифатида, шунингдек, болаларда гижжа туширадиган ( сирка бил ан аралаштириб) ва ухлатадиган дори ўрнида фойдаланилади. Дамламаси тумов ва томоқ оғриғига қарши дори сифатида ҳам ишлатилади, уни сурги ва эмизикли аёллар сутини кўпайтирадиган восита ўрнида ҳам ишлатса бўлади. Бавосир касаллигини даволашда седана уруғлари кунига 2-3 мартадан ичиб турилади ёки уни вазелин ё бўлмаса мол ёғига қориштириб, малҳам қилиб, сиртга суртилади.

Қадимдан табиблар зотилжам, бронхит, бронхиал астма, сариқ касаллиги, истисқо ва кўнгил айниб, қайт қилишда седанадан кенг фойдаланишган. Табибларнинг фикрича, седана одам вужудида тўпланиб қолган ва бир қанча касалликларга сабаб бўладиган ҳар хил хилтларни чиқариб юбориш хусусиятига эга.

Ибн Сино бош оғриғи, юз асаб томирларининг фалажига, кўксув касаллиги, яъни глаукома ва катарактани даволаш учун седанадан фойдаланган, уни асал билан аралаштириб, қовуқ ва буйраклардаги тошларга қарши ишлатган. Ибн Сино маълумотларига кўра, седана ўткир балғам кўчирувчи, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчи, сўгал ва холларни, пес доғларини йўқотишга ёрдам беради, седана уруғлари қовуриб истеъмол қилинса, бавосирга ҳам даво бўлади.

Қадимий ҳинд табобатида седана уруғлари одамни умумий қувватга киргизадиган, сийдик ҳайдайдиган, аёллар сутини кўпайтирадиган восита сифатида, Тибет табобатида эса меъда ва жигар касалликларига даво сифатида ишлатилган.

Ўзбекистонда қора седананинг икки тури ўстирилади. Унинг таркибида сапонинлар, алкалоидлар (нигеллицин), липидлар аниқланган.

Замонавий тиббиётда седана ўтидан тайёрланган дамламанинг юрак ишини маромига келтириш, бронхиал астма ва сийдик-тош касалликларида фойда бериши аниқланган. Седана бактерия ва цисталарга қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига ҳам эга.

Қора седанадан дори тайёрлаш ва ишлатиш усуллари: Бавосирни даволаш учун 0,5-1 гр. дан седана уруғи кунига 2-3 маҳал истеъмол қилиб туриш буюрилади.

Тери касалликларида вазелин ёки мол ёғига майда янчилган седана уруғини 1:10 нисбатда яхшилаб аралаштириб, малҳам қилиб қўйилади.

Седана ҳовонча ёки кофемайдалагичда туюлганда тезлик билан асалга аралаштириш лозим. Шунда унинг доривор хусусияти сақланиб қолади. Май ойида олинган асал суюқ бўлганлиги сабабли, седанага яхши аралашади ва седана юмшаб ҳазм жараёни яхшиланади.

Ҳозирда кўп реклама қилинаётган қора седана капсулаларини истеъмол қилишда мут ахасис шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ. Чунки врач ёки табиб сизнинг мизожингиз, ёшингиз, касбингиз, вазнингиз, касалингизнинг тури, ҳатто оилада нечанчи фарзанд эканингизгача – ҳаммасини ҳисобга олади ва организмнинг умумий ҳолатини текширади ва керакли миқдорни аниқлайди.

Шунингдек, чет эллардан келаётган қора седана мойи ва капсулаларини жуда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш лозим. Чунки капсулалар қабул қилинганда, ошқозонда кислотали муҳитда парчаланмасдан, ичаклардаги ишқорий шароитда эриб парчаланади. Бунинг оқибатида организмда дорининг миқдори кўпайиб кетиши мумкин.

Огоҳ бўлинг! Ушбу мақоладаги барча тавсиялар халқ табиблари ва даволовчи шифокорлар тавсиялари билан бажарилиши зарур.

Акмал МУҲАММАД,

Марзия СОАТОВА,

 доришунослар




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔19

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар