Давр нафаси      Бош саҳифа

Учинчи ренессанснинг муҳим пойдевори

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши жараёнини кўздан кечирар экан, мазкур муассаса миссияси ва унинг истиқболлари ҳақида сўз юритиб, у илм-фан тараққиёти тарихини ифодаловчи ўзига хос пойдевор бўлиши, аниқроғи, мамлакатимизда рўй берадиган Учинчи ренессанснинг илмий фундаменти бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Учинчи ренессанснинг муҳим пойдевори

Ҳеч шубҳа йўқки, ислом дини Маккаи Мукаррамада «туғилган», Мадинаи Мунаввара унинг бешиги вазифасини ўтаган бўлса, кўҳна Мовароуннаҳр муқаддас динимизни атак-чечак қилган, оёққа турғизган, қувватлантирган заминдир. Саҳобаи киромлар ва тобеинларни ҳисобга олмаганда, Исломнинг аксарият устунлари бизнинг заминимиздан етишиб чиққан.

Айтадиларки, Имом Бухорийдек ёки Имом Мотуридийдек алломалар ҳаётга бир марта келади. Мовароуннаҳр замини дунёга ҳали-ҳамон юксак ақл-заковат ва чуқур тафаккур эгаларини тақдим этишга қодир. Имом Бухорийнинг қувваи ҳофизаси ёҳуд Имом Мотуридийнинг мантиқий фалсафаси сингари сифатларга эга юртдошларимиз бугун ҳам қаерлардадир мавжуд эканига барчамиз қатъий ишонамиз. Лекин, афсуски, энди юз минглаб ҳадисни ёд билганда ҳам уларнинг санадини тиклашнинг имкони йўқ. Яъни, муҳаддисликнинг машаққатли йўлини босиб ўтишга тарихан илож қолмади. Мана шундай жиҳатлар туфайлигина биз бундан буён янги муҳаддисларни етиштирмаймиз, балки тасарруфимиздаги улкан меросни ўрганамиз ва ўргатамиз. Бу энг маъқул ва мақбулдир.

Таъкидланганидек, Исломнинг бош уламолари айнан Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан. Исломнинг ақидасини, калом илмини ҳеч ким Имом Мотуридийдек тадқиқ этмаган. Замахшарий бобомиз муқаддас динимизнинг ҳаққи ҳурмати учунгина бутун дунё халқлари учун араб тилини ўрганиш асо сларини яратган. Олти буюк муҳаддиснинг тўрт нафари ватандошимиздир. Бинобарин, мана шундай улуғ аждодлари бўлган халқ бугун ҳеч бир муболағасиз Учинчи ренессанс ҳақида баёнот беришга ҳақлидир. Нафақат ҳақли, балки бундай буюк мақс адни белгилаш учун ота-боболар хотираси олдида бурчлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий илмий-тадқиқот марказлари, Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби очилгани бу йўлдаги ғоят муҳим қадамлар бўлди. Пойтахтимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қад ростлаётгани эса, бу борадаги ишларнинг умумловчи мантиқий якунига айланди. Яъни, янги Ўзбекистон Учинчи ренессанс учун илмий-маънавий пойдеворни мукаммал асосда, комплекс тарзда мустаҳкамлади, дейиш учун бугун барча асослар мавжуд. Бу муассасаларнинг ҳаммаси ва ҳар бири белгиланган эзгу ва буюк мақсад йўлида бор илмий салоҳиятини сафарбар этиб, жўшқин фаолиятга киришиб кетди.

Аллома аждодларимиз нафақат Ислом илми, балки умуман барча муҳим дунёвий илмлар тараққиётига беқиёс ҳисса қўшганини, буни бутун дунё эътироф этишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бугунги илм-фанда «Ал» билан бошланадиган атама борки, ўзаги арабча сўз бўлиб чиқади. Бу атамаларни яратганларнинг аксарияти эса Мовароуннаҳрда таваллуд топган. «Алгебра» ва «алгоритм» сўзларининг ўзи кўп нарсадан дарак беради.

Инсоният тарихидаги илк академия – «Байтул ҳикма», яъни Бағдоддаги Маъмун академияси ҳам ўзининг шон-шавкати, юксак илмий салоҳияти учун Хоразмий, Беруний, Ибн Сино каби алломаларимиз олдида қарздордир. Мирзо Улуғбек тадқиқотларидан фойдаланаётган илми нужум аҳли ҳам ҳали-ҳануз мана шу бобомиз олдидаги қарзини уза олгани йўқ.

Буларнинг барчаси бугунги авлодга фахр ва ғурур бағишлайди. Тўғри, биз бунга ҳақлимиз. Лекин, Президентимиз айтганидек, фақат фахр ва ғурур билан чекланиб қолмаслик керак. Аждодларнинг бой меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, энг муҳими, уларга ҳар томонлама муносиб бўлиш лозимдир. Муносиб деганда, жуда кенг қамровли вазифа ва бурчлар майдонга чиқади. Яъни, ўрганиш ва тарғиб этиш баробарида янги илмий кашфиётлар қилиш, илм-фаннинг мутлақо янги довонларини забт этиш, жаҳонда улуғ аждодларимиз каби буюк иқтидор ва истеъдод орқали ном қозониш зарур.

Давлатимиз раҳбари Учинчи ренессанснинг пойдевори илм-фан бўлишини таъкидлаганда айнан мана шундай улуғ мақсадларни назарда тутганини бугун ҳар бир юртдошимиз қалбан ҳис қилиши, ўзига шунга мос вазифа, мажбурият ва масъулиятни белгилаб олиши лозимдир.

Музайяна АНВАР




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔104

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔201

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔190

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар