Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

Банк пластик карталари энди-энди оммалашаётган 2010-2014 йиллар, ўша вақтда ундан фойдаланишдаги қийинчиликлар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ҳамма савдо марказларида ҳам терминаллар ўрнатилмаган ёки ўрнатилган бўлса ҳам пластик карта орқали савдо қилишни истамасдан, уни растанинг тагига яшириб қўйиш ҳолатларини ҳам кўрдик. Пластик орқали савдо қилинганда нархлар сунъий оширилар, бечора истеъмолчи дардини қаерга айтишни билмас эди. Нақд пул зарур бўлиб қолганда эса фоиз эвазига пластик картадаги маблағини ечтирганлар қанча. Ўзимизнинг пулимизни 10-15, ҳаттоки 20 фоизини бериб, нақд пул олганмиз ўша вақтларда. Айниқса, чекка туманларда яшовчи аҳолига бу жуда катта қийинчиликлар туғдирган эди.

Мана, бир неча йиллар давомида замонавий техникалар шарофати билан бу каби муаммолар ечимини топди. Савдо марказлари, автобус бекатларида пластик карта маблағларини нақдлаштирадиган банкоматлар ўрнатилган. Кечаю кундуз узлуксиз ишлайди. Лекин бизнинг бу имкониятларга муносабатимиз қандай? Бу шароитлардан қай йўсинда фойдаланяпмиз?

Афсуски, кечаги кунимиз кўпчилигимизнинг ёдимиздан кўтарилгандай. Банкомат ўрнатилган қайси хонага қараманг оёқ остида бетартиб ёйилиб ётган чек қоғозлари таъбингизни хира қилади. Ҳолбуки, барча банкомат олдига мана шундай чекларни ташлаш учун челаклар ҳам қўйилган. Баъзи кимсалар банкоматларга шикаст еткизаётгани, атайлаб бузаётгани янада ачинарлидир.

Ҳа, ҳар бир инсонда ички маданият бўлсагина берилган имкониятни ҳам, яратилган шароитни ҳам қадрига етади. Феълимизда маданиятни яратиш учун эса, аввало ўзимиздаги кибрни енгишимиз зарур. Кеча кимларгадир ялиниб нақдлаштираётган эдик, бизга ҳам хориж мамлакатларидаги каби пластик картадан истаган вақтингда нақд пул ечиб олиш шароити кириб келармикан, дея орзу қилардик. Бугун эса оддий бир чек қоғозини эгилиб челакка ташлашга ҳафсаламиз етмайди. Буни кўриб тўқликка шўхликми бу, дегинг келади.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎзЖОКУ ҳарбий журналистика йўналиши талабаси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔21

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔154

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔218

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар