Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
Батафсил«Инсоният бошига бало бўлаётган SARS-CoV-2 коронавирусининг «мақсади» – эндемик бўлиш», деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассиси, профессор Дэвид Хейманн. Унинг сўзларини «Guardian» нашри келтирган, деб ёзмоқда «Xabar.uz».
«Афтидан, COVID-19 ҳам одамнинг бошқа тўртта коронавируси сингари эндемик бўлиб қолади. У одам ҳужайраларида кўпаяркан, мутациясини давом эттиради, бу ҳол, айниқса, жадал тарқалаётган жойларда кучлироқ намоён бўлади», деди мутахассис.
Хейманнинг таъкидлашича, одамзод жон сақлаб қолиш воситаларига эга. Аҳолининг яхши саломатлиги билан бирга улар одамларга ушбу вирус билан қандай яшаш кераклигини ўрганишга имкон беради.
ЖССТ вакили Марк Райаннинг ҳам COVID-19 эндемик бўлишига ишончи комил. «Эҳтимолий сценарий шуки, вирус яна бир эндемик касалликка айланиб, ўзига хос хавф-хатар гуруҳига киради. Фақат самарали глобал эмлаш дастури доирасида унинг таҳдиди камаяди», деди эксперт. Райаннинг таъкидлашича, вакцинанинг мавжудлиги, ҳатто у ниҳоятда самарали бўлган тақдирда ҳам, юқумли касалликка бутунлай барҳам бериш ёки уни бартараф этишга кафолат бермайди. Уни енгиб ўтиш жуда мушкул.
Мутахассис кейинги пандемия ҳозиргидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. «Биз мураккаблашиб бораётган дунёда яшаяпмиз. Таҳдидлар сақланиб қолади. Ушбу пандемиядан, барча фожиа ва йўқотишлардан ўрганишимиз керак бўлгани бу – биргаликда ҳаракат қилишдир. Биз ҳар куни қилаётган ишларимизни такомиллаштириб, вирус қурбонларининг хотирасини ҳурмат билан ёд этишимиз керак», дея сўзини якунлади у.
Декабрь ойи ўрталарида Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, вируснинг янги варианти одатдагидан 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлса-да, ўлим ёки шифохонага ётқизиш нуқтаи назаридан хавфлироқ эканлиги тўғрисида ишончли маълумотлар йўқ.
ЖССТ маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён дунё бўйича 81 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 инфекцияси қайд этилган. 1,7 миллиондан ортиқ одам инфекция қурбонига айланган.
Эндемик инфекциялар – қўзғатувчилари маълум бир ҳудудда доимо бўладиган касалликлар. Эндемик касалликларга субтропик Африкадаги безгак ёки Ҳиндистондаги вабо киради.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил