Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ВИРУСНИНГ МУТАЦИЯГА УЧРАШИ

Эмлаш самарасини йўққа чиқарадими?

ВИРУСНИНГ МУТАЦИЯГА УЧРАШИ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков:

– Албатта, коронавирусга қарши вакциналарнинг яратилиши қанчадан қанча одамларни ушбу касалликка чалинишдан сақлаб қолиш имконини беради. Ҳозир дунё ҳамжамияти пандемияни бошидан кечирмоқда, шундай экан, биринчи галдаги вазифа бу айнан пандемияни жиловлаш, керак бўлса вируснинг у ёки бу давлатдаги элиминациясига эришиш ҳисобланади.

Фикримча, агар аҳолининг 70 фоизида иммунитетни шакллантира олсак (эмлаш орқали ёки касалланиш оқибатида), демак биз пандемияни жиловлай оламиз, аниқроқ айтсак, биз уни енгамиз. Статистик рақамларга эътибор берсак, бугунга келиб, ер курраси аҳолисининг юздан бири коронавирусга чалинди, жами қайд этилган ҳолатлар сони 81 миллиондан ошди, 1,7 миллион нафардан ортиқ бемор вафот этди.

Фикримча, мутацияга учраган вируснинг пайдо бўлиши эндиликда эмлашнинг бефойда эканлигини билдирмайди. Бугунги кунга қадар ишлаб чиқилган вакциналарнинг акс арияти коронавируснинг боғловчи оқсилларини кодлайди. Демак, эмлаш тадбирлари амалга оширилгандан кейин ҳатто мутант вирус билан касалланган тақдирда ҳам беморнинг иммун тизими ҳаракатга келади ва қувонарлиси, амалдаги иммун тизимини енгиб ўта оладиган даражада протеинларини ўзгартириши учун вирус бир қатор мутациялардан ўтиши шарт бўлади.

Шу ўринда, аҳо лимизга эслатиб ўтмоқчи бўлганим шуки, грипп касаллиги вируслари ҳам тез-тез мутацияга учраши сабабли вакцина ҳар фаслнинг бошида янгиланиб туради ва шу йўл билан эмлаш самарадорлигига эришилади. Бунинг учун коронавирусга қарши вакциналарни ҳам келгусида янгилаш керак бўлиши мумкин. Aммо пандемия даврида жамланган маълумотлар ва яратилган ишлаб чиқариш манбалари, шубҳасиз кейинчалик аҳолини унчалик қиммат бўлмаган ва сифатли вакцина билан мунтазам таъминлаш имконини беради.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔42

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔33

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔188

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар