Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

ҳамиша эътиборимиз марказида

Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.

Ҳозир аёллар ва ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу масалаларда Шайхонтоҳур туманида секторлар кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриб, 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда 30 ёшдан юқори бўлган аёлларнинг муаммолари аниқланиб, ишсиз хотин-қизлар тоифаларга ажратилди. Ҳар бир маҳалла кесимида аёллар маслаҳат кенгаши марказлари ташкил этилди. У ерда тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга психологик ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.  Муаммоларни бартараф этишда, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда, кредит олиш масаласида аҳолига маҳалла раисининг хотин-қизлар бўйича ва томорқа ободонлаштириш ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари тўлиқ маълумот бериб боришмоқда. Аёллар ва ёшлар тадбиркорлик, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ҳар ойда Тошкент шаҳар тадбиркорлик марказида ўқитиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда ёшлар ва аёллар бемалол маҳаллага чиқиб, қайси йўналишда иш бошламоқчи экани, қўлида қандай ҳунари борлиги ҳақида гаплашса, раис ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича тушунтириш беришади. Қўлида ҳунари бўлмаса, Тошкент шаҳар Тадбиркорлик марказида касб-ҳунарга, тадбиркорликка бепул ўқитилиб, сертификат берилади. Лекин кўп ҳолда ишсиз фуқаролар меҳнат ярмаркаларига боришни хоҳлашмайди. Сабабини сўрасак, ойлиги кам экан, дейишади. Баъзида ёшларимиз, аёлларимиз, ўзлари бирон маълумотга, касб-ҳунарга эга бўлмасдан, амалиёти, кўникма ва малакаси йўқ бўла туриб, «катта ойлик берадиган иш бўлса, чақиринг», дейишади. Биз ёшларга, аёлларга катта ойлик олиш учун малака, маълумот, ҳунар бўлиши керак, деб тушунтирамиз. Бу борада тумандаги Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва ёшлар бандлик марказлари қошида ташкил этилган ўқув марказларида қайта ўқитилмоқда. 

Аёлларимиз қадимдан эркаклар билан бир хилда рўзғор юкини тортишган. Олдинлари фақат эркаклар ишлашган, пул топишган, деган қарашлар бирмунча нотўғри. Бугунги кунда «ўз-ўзини банд қилиш» тушунчаси киритилди. Бунда фуқаролар давлат ишхонасида ёки хусусий секторда ишламаса ҳам уларга меҳнат дафтарчаси юритилади. Ўзи яшаб турган туман давлат солиқ идорасидан рўйхатдан ўтиб, ҳар ойда энг кам иш ҳақидан белгиланган маълум миқдорни тўлайди. Бир йилда ўзи ҳақида солиқ идорасига маълумот беради. Қўлидан келган ҳунари орқали бемалол пул топади. Туманимизда янги йил учун режалар катта. Очилиши кутилаётган ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, йирик савдо марказлари билан ҳамкорликда янги иш ўринлари яратилади ва ишсиз аҳоли вакилларининг бандлигини таъминлаш бўйича ижобий натижаларга эришиш умидидамиз. 

Наргиза АҲМЕДОВА, 

Шайхонтоҳур тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар