Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Электр нархи арзонлашадими?

Сифатсиз электр энергияси учун унинг нархи камайтириладими? Матбуот анжуманида соҳа мутасаддиси шу саволга жавоб берди.

Электр нархи арзонлашадими?

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Ҳакимов

Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси кучланишининг ўта пастлигига доир саволга жавоб берди. «Электр энергиясида кучланиш пасайишининг олдини олиш учун 80 мингта трансформаторга тенг тақсимлашимиз ёки тармоқларни бўлишимиз керак. Қаерда энергия истеъмоли ошмоқда, қаерга кўпроқ урғу беришимиз керак, қайси трансформаторни алмаштиришимиз керак – бу йўна лишларда АСКУЭ тизими бизга онлайн таҳлилни бериб боради. Бу тизим фақат қарздорни ўчириш ёки пул йиғиб олиш учун эмас, бизга ҳам мукаммал кўмакчи, ҳам шаффоф тизим ҳисобланади», деди Улуғбек Ҳакимов.

«Сифатсиз электр энергияси учун унинг нархларини камайтириш керак эмасми? Нега Тошкентда ёруғ ва доимий электр энергиясига эга бўлган аҳоли билан чекка ҳудудлардаги аҳоли сифатсиз, хира ва доимий ёнмайдиган чироқ учун бир хил пул тўлаши керак?» деган саволларга ҳам мутахассис жавоб қайтарди. «Асосий мақсадимиз ҳам шу — биринчи навбатда сифат кўрсаткичини ошириш, лекин 100 фоиз электр энергияси ўчмайди, деб ҳеч кимни алдамоқчи эмасмиз. Ходимларимиз тун-у кун навбатчиликда туриб узилишлар давомийлигини қисқартириб, электр энергиясини етказиб бериш устида иш олиб бормоқда. Балки биз ишимизни кўрсата олмаётган бўлишимиз мумкин, лекин орқамиздаги 25 минг кишилик армиямиз қорли-қировли кунларда ҳам қаерда авария бўлса, ўша ерга бориб муаммоларни ҳал қилмоқда», деди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассиси.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔42

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔33

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔188

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар