Мамлакатимиз хотин-қизлари орасида олти академик,
беш юздан ортиқ фан доктори, беш мингга яқин фан номзоди, минглаб ёш тадқиқотчилар, катта илмий изланувчи ходималар фаолият кўрсатмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташкил этган аёлларнинг илм-фан тараққиётида тутган ўрнига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди. Бугун мамлакатимиз олий таълим муассасаларида бакалавр йўналишида таълим олаётганларнинг 42 фоизи, магистрларнинг 35 фоизи қизлардир.
— Шу йилнинг 4 февраль куни фаолият бошлаган «Ёш олималар академияси» илмий иш қилишни мақсад этган аёллар учун очилган яна бир эшик бўлди, — дейди «Олима» уюшмаси қошидаги «Ёш олималар академияси» раиси, филология фанлари номзоди Нозима МУРОДОВА. — Академиянинг фаолият йўналиши Жаҳон Ёшлар академияси (Global Youth Academy) ҳамда унга аъзо 22 мамлакат тажрибаси ўрганилган ҳолда ишлаб чиқилди. Мақсадимиз — илмий соҳада ютуққа эришган аёлларнинг илмий ишларини тарғиб этиш, уларнинг халқаро миқёсда ўтказиладиган анжуманларда иштирок этишига кўмаклашиш, халқаро журнал ва тўпламлар учун мақолалар тайёрлашида ахборот кўмагини бериш.
— «Ёш олималар академияси»га аъзо бўлиш тартиби қандай? Бўлажак аъзолар учун маълум шарт ва талаблар борми?
— Академияга аъзо бўлиш эркин ва ихтиёрий. Бунинг учун махсус анкета тўлдириш лозим. Аъзо бўлишни хоҳловчилар olima.academy@gmail.com электрон манзилига сўров юборсалар, уларга анкетанинг электрон нусхаси жўнатилади. «Ёш олималар академияси»га 40 ёшгача бўлган илмий изланувчи, тадқиқотчи, олима аёллар қабул қилинади.
Дилроз АБРАЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил