Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

У эрни ҳам, хотинни ҳам ўзгартира олади

Ширинсўзлик, гўзал муомала ҳар доим бахтиёрлик омили бўлиб келган. Бу каби сифатлар нафақат эр-хотин, ота-бола, она-бола, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оға-ини ўртасида, балки жамиятдаги ижтимоий ва маънавий жараёнларнинг барчасида ўз самарасини беради. Чунки сўзда сеҳр бўлади. Бир сўз ёки гап билан инсон кўнглини вайрон ё нурафшон қилиш мумкин.
Ҳаётда шундай ишлар борки, уларни пул билан ҳам амалга ошириб бўлмайди. Агар бадавлат бир инсон бемор бўлиб ётган бўлса, қандай дори ичса ҳам дардига малҳам бўлмаётган бўлса, айтингчи, унга мол-дунёси ёрдам берадими? Шундай вақтда беморнинг дўстларидан бири келиб, унга ширинсўзлик билан кайфиятини кўтарадиган, келажак учун умид уйғотадиган гапларни айтса, беморда ўзига нисбатан ишонч, дардига даво борлигига умид пайдо бўлади. Бунга нима сабаб? Албатта ширинсўзлик ва гўзал муомала. Ҳатто бобомиз Ибн Сино ҳам ўз китоб­ларида ҳар қандай беморни даволашда учта муҳим ишни амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, энг аввало ширинсўзлик ва гўзал муомала зарурлигини билдирганлар. 
Бу гўзал ахлоқий сифат бугунги кунда айниқса эр-хотин орасида муҳим аҳамиятга эга. Тасаввур қилинг, агар сиз толиб, кайфиятингиз бузилиб, ишдан келганингизда аёлингиз барча ишини ташлаб, табассум қилган ҳолда «Ассалому алайкум, дадаси, чарчамасдан яхши келдингизми?» деса ва қўли­нгиздаги нарсаларни олиб, «тез кийимларингизни алмаштириб олинг, овқат тайёр, жуда чарчаб кетган бўлсангиз керак, бизга у керак, бу керак дея сизни қийнаб юбордик, ҳечқиси йўқ, бироз дам олсангиз чарчоқларингиз чиқиб кетади» деб, кутиб олса, аниқки, сиз ўша кунги барча йўлиққан асаб­бузарлик ва қи­йинчиликларни эсдан чиқариб юборасиз ва кайфиятингиз чоғ бўлади. Демак, кайфиятингиз чоғ ва хурсанд бўлишингизга аёлингизнинг ширин сўзларию гўзал муомаласи сабаб бўларкан.
Шу ўринда тан олиб айтишимиз керакки, ширинсўзлик деганда бу фақатгина аёлга тегишли бўлган фазилат деб ўйлаймиз ва уни аёлимиздан талаб қиламиз. Бу оила қўрғонидаги хато фикр. Ширинсўзлик эркакда ҳам бўлиши зарур. Сиз эрталаб ишга чиқиб истаган таомларингизни тановул қилиб, дўстларингиз даврасида зерикмасдан кунни ўтказасиз. Аёлингизчи? Уй ишлари, кир ювиш, уйни саранжом қилиш, болалар инжиқликларига чидаш ва сиз келишингизга сиз хоҳлайдиган қилиб, уйдаги бор масаллиқлардан овқат тайёрлаш керак. Ҳар кунги бир хил иш. Ана шу ишларни бажариб, жуда чарчаб турган бир маҳалда сиз кириб келиб, салом бериб, «Яхши ўтирибсизларми, уйлар саранжом-саришта-ку. Қани, онаси, қорним оч, тайёрлаган таомингни олиб кел. Бирга овқатланамиз» деб, овқатидан егач, гарчанд сиз кутгандай бўлмаса ҳам «жуда ҳам ширин чиқибди», десангиз — олам гулистон. Аёлингиз ҳам сизнинг бу гапларингиздан шу кунги барча чарчоқлари эсидан чиқиб, ҳудди рўзғор ишларини энди бошлагандай кучга кириб, кайфияти кўтарилади. Билингки, бу кайфият кўтарилишига сизнинг ширинсўзлигингиз сабаб бўлади. У ҳам инсон, у ҳам ўзига яхши муомала қилинишини ва эътибор берилишини хоҳлайди.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бу иш на эрга ва на аёлга қи­йинчилик туғдиради. Амалга ошириш жуда осон бўлса-да, кўпчилик унча эътибор бермайдиган, аслида энг муҳим ишлардан бири.
Халқимизда бундай бир мақол бор: «Яхши гап билан илон инидан чиқади, ёмон гап билан пичоқ қинидан». Келинг, ота-онамиз, ака-укамиз, опа-синглимиз, қўни-қўшнимиз, қариндош-­уруғимиз, фарзандларимиз ва аҳли аёлимизга нисбатан ширинсўз бўлишни унутмайлик. Шунда улар ҳам бизга нисбатан ширинсўз бўлади.
 Яҳё АБДУРАҲМОНОВ 




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔304

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔321

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔485

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 304    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 321    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 485    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 599    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 873    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар