Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМарҳамат, ишонч телефони ишга тушди!
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг «1146» қисқа рақамли ишонч телефони ишга тушди.
Бугун маҳалла тизимига оид мурожаатлар кўп. Лекин уларни ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган ягона самарали тизим ҳали мавжуд эмас. Фуқароларнинг турли ташкилот ва идоралар эшигида сарсон бўлаётгани натижасида маҳалла тизимига оид норозилик, турли асоссиз тасаввур ва хулосалар юзага келмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматовнинг қайд этишича, ягона ишонч телефони фуқаролар мурожаатларини ҳал этишдаги мавжуд муаммолар ечимига хизмат қилади. Жумладан, аҳоли муаммолари ўз вақтида аниқланиб, ечим топилади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан 150 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.
«1146» қисқа рақамли ишонч телефони орқали йўлланган мурожаатлар «O‘zbеktеlеkom» АКнинг 10 оператори томонидан ёзиб олинади ва тегишли тартибда расмийлаштирилади. Шундан сўнг мурожаат электрон тизим орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Call-center»ига юборилади.
Ишонч телефони зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизлар ва атрофидаги хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталаётганлигига гувоҳ бўлган ёки шу каби бошқа салбий ҳолатларга дуч келган юртдошларимиз мурожаатларини ҳам қабул қилади. Мурожаат ҳолатига қараб уларга зарур психологик, ҳуқуқий ва тиббий кўмак берилади. Бунда мурожаатчи хотин-қизларнинг шахси ва мурожаат мазмуни сир сақланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил