Етти кун      Бош саҳифа

Фуқародан маълумотнома сўраш — ҚОНУНГА ЗИД

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Шунга қарамасдан маҳалла идораларида турли «справка»ларни талаб этилиши қанчалар ўринли?
 

Ушбу савол билан ЎзА мухбири Адлия вазирлиги ходимларига мурожаат қилди.
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиевнинг сўзларига кўра, маҳалла идораларида ёрдам пули учун 14 хил маълумотнома сўралиши қонунга зид ишдир.
«Маҳалла идоралари ёки ўзини ўзи бошқариш органидан ортиқча маълумотномалар талаб қилиниши ҳоллари кузатилмоқда. Бизда аслида ким ёрдам пулига муҳтож экани аниқ, кўпчилик ўзининг муҳтож қўшнисини яхши билади. Одатда, ёрдам пулини ажратиш бўйича махсус комиссия тузилади. Махсус комиссиянинг вазифаси ажратилаётган ёрдам пулини муносиб фуқарога беришни таъминлашдан иборат. Комиссия ўзи ҳужжатларни ўрганиши ва тўплаши лозим.
 Даромади борми ёки йўқми комиссиянинг ўзи аниқлаши лозим. Аммо, ҳамма маҳаллада ҳам шундай эмас. Яқинда ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ёрдам пулларини ажратиш вазифаси юклатилган.
 Ўйлайманки, янги вазирлик бундай камчиликларга йўл қўймайди. Қатор маълумотномалар тўплашни фуқаро зиммасига юкламайди. Бу фақатгина айрим маҳалла идораларининг шахсий ташаббуси бўлиши мумкин. Агар, шундай алоҳида ҳолат бўладиган бўлса, фуқаролар Адлия вазирлигининг ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун тегишли жавобгарликлар бор. Комиссия ўзининг вазифасини инсофсизларча фуқароларга юклаши тўғри эмас. Бу ҳолда юқорида айтганимиздек тегишли идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам мурожаат қилиш мумкин», дея жавоб берди Адлия вазирлиги бошқарма бош­лиғи Фурқат Тожиев.
Шунингдек, ногиронлиги бор фуқаролардан ногиронлик нафақасини олиш учун ўндан ортиқ маълумотномалар тўплашни талаб қилиш ҳам Адлия вазирлиги масъул ходими Анвар Аҳмедовнинг фикрича, қонунга зид ишдир. Фуқаронинг ногиронлигини тасдиқловчи ва бошқа тегишли маълумотномалар махсус комиссия аъзолари томонидан тўпланиши шарт. Бу борада ҳуқуқбузарликка дуч келган фуқародан Адлия вазирлиги ишонч телефонларига мурожаат қилиш сўралади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар