Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

коронавирусга чалинганлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда

ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

Сўнгги тўрт кун ичида мамлакатимизда коронавирусга чалиниш борасида суткалик кўрсаткичлар 600 дан ошмоқда. Бугун коронавирус инфекцияси орамизда экан, бир зум ҳам эътиборни йўқотмаслигимиз керак. Агар тиббиёт ходимларининг муҳим тавсияларига амал қилмасак, касаллик занжирини узиш тобора мушкул бўлиб бораверади.

Касалликнинг олдини олиш, кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида кўрилаётган эҳтиёт чоралари – ўзини алоҳидалаш, тиббий ниқоб тақиб юриш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш каби талаблар ва бошқа чекловларга лоқайдлик, беписандлик билан қараб, ўзи ҳамда атрофидагилар ҳаётини хавф остига қўяётганлар кўп учраётгани ташвишланарли, албатта.

Ўзи ва яқинлари саломатлигига бепарволиги етмагандек, карантин қоидаларини қўпол равишда бузаётган юртдошларимиз касалликнинг нақадар хавфли эканини ҳали билишмайди чоғи.

Юмшатилган карантиндан сўнг бозорлар, йирик савдо объектлари, овқатланиш шохобчалари, транспорт қатнови, гўзаллик салонларига рухсат берилди. Аммо маълум тартиб-қоидалар асосида фаолият юритиш, фуқаролар эса тиббий ниқобда бўлиши шарт қилиб қўйилди. Афсуски, айрим инсонлар кўчага чиққанда ниқобда бўлишни ва ижтимоий масофа сақлашни унутиб қўйгандек. Ҳар куни бу ҳолатнинг гувоҳи бўляпмиз.

Сергели деҳқон бозори ҳар доим фуқаролар билан гавжум. Бозордаги фуқароларни кузатадиган бўлсак, баъзилар ниқобни ияк қисмига тушириб олган, баъзилар эса чўнтагига солиб қўйганига гувоҳ бўляпмиз. Савдо билан шуғулланаётган баъзи тадбиркорлар ҳам ниқоб тақишни унутиб қўйишган.

Ниқобни уйда «унутиб» қолдирган айрим фуқароларимиз эса, туман санитария эпидемиология назорат маркази ходимларининг огоҳлантиришидан сўнг шу ердан ниқоб сотиб олишмоқда. Бу ҳолат кишида худдики, соғлиғимиз ўзимизга эмас, мутасаддилар учун керакдек тасаввур пайдо қилади.

Сайёрамизда инсоният жиддий синовдан ўтаётган шу кунларда карантин талабларига амал қилиш кўнгил иши эмас, балки барча бирдек риоя этиши керак бўлган қатъий қоидадир.

 

Нурилло НАСРИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар