Етти кун      Бош саҳифа

Мактаблардаги тайёргарлик: САВОЛ УСТИГА САВОЛ ТУҒИЛМОҚДА...

Яқинда АОКАда ўтказилган брифингда халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга айрим мактаблардаги камчиликлар мисол сифатида келтирилиб, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш учун вазирлик олдида уч ой вақт бор эди, деган мазмундаги фикр айтилганида у истеҳзоли кулимсираб, ортда қолган 25 йилни рўкач қилганди.

Ўшанда жаноб вазирда вазиятдан чиқиш учун бундан яхшироқ жавоб ҳам йўқ эди назаримизда.

Вазирлик мактабларни очиш ёки очмаслик масаласини ўзидан соқит қилиб, маҳаллий Кенгашларга юклагач, депутатлар ҳолатни ўрганишга киришди ва мана энди янги ўқув йили бошланишига 3-4 кун қолганида жуда кўп камчиликлар юзага чиқмоқда. Масалан, Тошкент шаҳридаги 318 та мактабнинг 174 таси карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас деб топилибди. Қолган 144 тасининг ҳам аксариятида камчиликлар бор.

Энди савол устига савол туғилаверади: хўш, Халқ таълими вазирлиги шунча вақтдан бери нега шу муаммоларни билмади? Билган бўлса нима учун уларни бартараф этиш чораларини кўрмади? Нега стартга оз қолганда эмас, 2-3 ой олдинроқ депутатларни ҳолатни ўрганиш учун чорламади? Ҳокимликларни «уйғотмади?» Балки шундай бўлганда вақтдан ютилармиди...

«Пандемия шароитида бўлса ҳам анъанавий ўқишни бошлашимиз керак, болаларимиз билим олиши лозим», дея қилинган куюнчаклик учун раҳмат. Аммо палапартиш, чала кўрилган тайёргарлик билан бу қандай бўлади? Эртага оқибати нима бўлади? Буёғини кўриб турибсиз, касаллик яна авж оляпти...

Вазият ҳозир шундайки, вақтида жой-жойига қўйилмаган ишлар туфайли энди яна вақтни бой берамиз. Чунки айрим мактаблар икки, баъзилари уч ҳафтадан кейин очиладиган бўлди. Албатта, унгача аниқланган камчиликлар бартараф этилса, деб ёзмоқда

Platforma.uz

телеграм канали.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар